Халқаро ҳаёт
ХЖС Афғонистон олий раҳбарини ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноий суд (ХЖС) Афғонистондаги вазиятни тергов қилиш доирасида мамлакат олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода ва Афғонистон бош судьяси Абдулҳаким Ҳаққонийни ҳибсга олишга ордер берди. Суднинг иддао қилишича Охундзода ва Ҳаққоний инсониятга қарши жиноятлар, хусусан, аёллар ҳуқуқларининг жиддий бузилишида бош-қош бўлган.
Давомини ўқиш...309.07.2025 08:25Қуёшнинг "яширин юзи" очилди
Инсоният тарихида биринчи марта Европа фазо агентлиги (ESA) Қуёшнинг жанубий қутбига оид суратларни жамоатчиликка тақдим этди. Ушбу тасвирлар ҳатто олимларни ҳам ҳайратга солган. Суратлар Solar Orbiter – фазовий аппаратдаги учта турли қурилма ёрдамида, қуёшдан тахминан 64 миллион километр узоқ масофадан олинган. Улар Қуёшнинг фаоллиги энг юқори бўлган даврда туширилгани айтилмоқда.
Давомини ўқиш...1209.07.2025 07:30АҚШ ҲТШни террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқарди
АҚШ Суриянинг “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” (ҲТШ) гуруҳини хорижий террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқаришини маълум қилди. Гуруҳ Сурияда 54 йил ҳукмронлик қилган Асад режимини ағдариб ташлаган исёнчиларга бошчилик қилган. Унинг раҳбари Аҳмад Аш-Шаръ эса энди мамлакатнинг вақтинчалик президенти ҳисобланади.
Давомини ўқиш...4708.07.2025 17:15Путин ишдан бўшатган вазир ўзини отиб ўлдирди
Россия президенти Владимир Путиннинг фармони билан транспорт вазирлиги раҳбари лавозимидан олинган 53 ёшли Старовойтнинг жасади Одинсово шаҳар округи ҳудудидан топилди. Старовойт ҳалок бўлган жойда унга мукофот сифатида берилган тўппонча ҳам бўлган. У айнан Ички ишлар вазирлиги раҳбариятидан олган қурол билан ўзини ўзи отиб ўлдиргани тахмин қилинмоқда.
Давомини ўқиш...4208.07.2025 13:24Кейинги қурбон сиз бўласиз! – Муҳиддин ал Қорадоғий
Халқаро мусулмон уламолари иттифоқи бош котиби Муҳиддин ал Қорадоғий Ислом дунёси раҳбарларини уйғонишга чақирди: "Кўз ўнгингизда илк қиблангиз бой берилишига розимисиз? Харитадан ўчирилганидек, хотираларингиздан ҳам ўчирилишини хоҳлайсизми? Эй ҳукумат раҳбарлари! Агар Фаластинни ёлғиз қолдирсангиз, умматнинг хорлигини қабул қилсангиз, кейинги қурбон ўзингиз бўласиз!"
Давомини ўқиш...9508.07.2025 06:25Қодиров 60 мингдан ортиқ чеченни урушга юборганини айтди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг айтишича, "Украинадаги урушда иштирок этиш учун 60 344 нафар жангчи юборилган". Ҳуқуқ ҳимоячилари маълумотларига кўра, Чеченистонда шартномаларни имзолашга мажбурлаш амалиёти мавжуд.
Давомини ўқиш...6607.07.2025 14:00Сунъий идрок тизими шифокорларга қараганда 4 баробар аниқ ташхис қўймоқда
Янги ишлаб чиқилган MAI Diagnostic Orchestrator (MAI-DxO) тизими сунъий интеллектга асосланган бўлиб, ChatGPT, Gemini, Claude ва Grok каби бир неча моделлар "кенгаши"дан иборат: улар биргаликда симптомларни, тестларни таҳлил қилади ва ўзаро маслаҳатлашган ҳолда беморга аниқ ташхис қўйишади. Натижалар эса аъло – MAI-DxO тизими ҳар 5 ҳолатдан 4 тасида тўғри ташхис қўйган. Бундан ташқари, тизим иқтисодий жиҳатдан ҳам самарали бўлиб, текширувлар ва таҳлилларни тўғри танлаш орқали хизмат харажатини 20% га камайтирди.
Давомини ўқиш...6307.07.2025 06:39Исроилнинг Эронга қарши янги режаси ошкор қилинди
Босқинчи Исроилнинг "Моссад" разведка хизматидаги юқори мартабали яҳудий Мордхай Кедар Эронда фуқаролик урушини қўзғатиб, форс давлатини заифлаштириш ҳақида сўз очди. У сионистлар Эрон ичидаги турли этник гуруҳлардан фойдаланиб, уларни қўзғатиши ҳамда форс давлатини осонгина қулатиши мумкинлигини таъкидлаган.
Давомини ўқиш...10805.07.2025 07:10Ғарбий Судан: очлик ва дори-дармон етишмаслиги оқибатида 239 бола ҳалок бўлди
Судан шифокорлари тармоғи маълумотларига кўра, қамал остидаги Ал-Фашер шаҳрида болалар ўртасида ўлим ҳолатлари кескин ошган – жорий йилнинг январь ойидан бери камида 239 бола ҳалок бўлган. Бунинг асосий сабаби: Тезкор ҳаракат кучлари (RSF) томонидан шаҳарнинг қамал қилиниши, гуманитар инқироз ва халқаро ҳамжамият томонидан ҳеч қандай ёрдам ва эътибор берилмаётганидир. Маълумот учун, 2021 йил октябридаги давлат тўнтаришидан кейин Суданни генераллардан таркиб топган кенгаш бошқармоқда ва уларнинг асосий иккитаси ўртасида низо келиб чиққан.
Давомини ўқиш...9804.07.2025 17:05Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди
Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олган дунёдаги биринчи давлатга айланди. Рус дипломати Дмитрий Жирновнинг айтишича, Путин Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров таклифи билан Афғонистон Ислом Амирлигини тан олишга қарор қилган. Бу қарор эса "Россиянинг Афғонистон билан тўлақонли шериклик ўрнатишга бўлган интилишини намойиш этади".
Давомини ўқиш...12804.07.2025 06:20
...