Бомбаланаётган Ғазо: 327-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 327 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Хон Юнис, Дайр ал-Балоҳ ва Жабалияга ҳужум
қилди. Исроил босқинчилари ўтган 24 соат ичида Ғазо секторида оилаларга қарши 4
марта қирғин қилди, натижада 58 киши ҳалок бўлди ва 131 киши жароҳат олди.
▪️Ҳужжатлаштирилган фаластинлик қурбонлар сони 2023 йил 7
октябрдан бери 40 534 киши ҳалок бўлди ва 93 778 киши жароҳат олди.
▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Женин, Тулкарм ва Тубасга кенг
кўламли ҳужум уюштирдилар. 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Нацистларнинг фикрига
кўра, ҳужум бир неча кун давом этади.
▪️Қаршилик жангчилари Ғарбий Соҳилда босқинчиларга қарши
шиддатли жанглар олиб бормоқда. Тулкарм баталmони Нур Шамс лагерида ҳарбий бульдозерни портлатиб юборди.
▪️Қизил Ярим Ой: Босқинчилар Ғарбий Соҳилдаги касалхоналарни
қамал қилмоқда ва гуруҳларимиз ярадорларга етиб боришига тўсқинлик қилмоқда.
Женин, Тулкарм ва Тубас бутунлай қамалда.
▪️ҲАМАСнинг
Ғарбий Соҳилдаги етакчиси Заҳер Жабарин: Ҳозир Ғарбий Соҳил йўқ, чунки аҳоли
пунктлари ҳамма жойда тарқалган. Фаластинликларнинг жанг қилишдан бошқа иложи
йўқ.
▪️БМТ: 2023 йил октябрь ойидан бери Ғарбий Соҳилда Исроил
аскарлари ва кўчманчилар томонидан 646 нафар фаластинлик, жумладан 148 нафар
бола ўлдирилди.
▪️Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров: Исроил армияси
раҳбарларининг Ғазода 3 ёшдан бошлаб ҳамма террорчи экани ҳақидаги баёнотлари
ғазаблантирмоқда. Бу энг хавфли менталитет.