27.08.2024 13:29
Бомбаланаётган Ғазо: 326-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 326 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Дайр ал-Балаҳ, Магази лагери ва Ғазо марказига ҳужум қилди. Кун давомида 40 нафар фаластинлик, жумладан, 5 бола Исроил ҳужумлари қурбони бўлди. Уруш бошланганидан буён эса 40435 киши шаҳид бўлди.
▪️Ғарбий Соҳилда Тулкармда босқинчилар 5 кишини ўлдирди. Ҳалок бўлганлар орасида 15 ёшли ўсмир Аднан Жибрил ҳам бор, у алмашиш доирасида қўйиб юборилган, кейин эса “Ал-Қассам” сафига қўшилган.
▪️Босқинчилар Ғарбий Соҳилдаги Фаластин шаҳарлари – Қаландия, Халил, Қалқиля, Тулкарм ва Байтлаҳмга бостириб киришмоқда.
▪️Ал-Қассам бригадалари: Хон Юнис ҳудудида пистирма уюштирдик. 5 босқинчи ҳалок бўлди ва яраланди.
▪️Ҳизбуллоҳ Рамиядаги ишғолчиларнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини йўқ қилди, Шрагадаги 146-дивизия қўмондонлиги қароргоҳига ва Хашаҳардаги 91-дивизия штаб-квартираларига ҳужум қилди.
▪️БМТ: Исроилнинг эвакуация қилиш буйруғидан кейин Ғазога ёрдам беришни тўхтатдик. Олти кун ичида бешта оммавий эвакуация буйруғи кўчириш ҳақидаги энг кўп буйруқдир.
▪️АҚШ Ғазода уруш бошланган 2023 йил 7 октябридан буён Исроилга 500 та ҳаво ва 107 та денгиз орқали ташишлар орқали 50 минг тонна қурол-яроғ, харбий техникалар етказиб берди.