Халқаро ҳаёт

  • Истанбул яқинида 6,2 магнитудали зилзила юз берди

    Ҳозирча зилзила оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Расмий хабарларга кўра, биринчи силкиниш маҳаллий вақт билан соат 12:13 да, иккинчи зилзила эса, соат 12:49 да қайд этилган. Истанбул билан бир қаторда атрофдаги вилоятларда ҳам сезилган зилзила 6,92 километр чуқурликда содир бўлгани аниқланди.

    Давомини ўқиш...
    300
    23.04.2025 14:44
  • Доғистонда мусулмонларга қарши махфий кураш олиб бориляптими?

    Ижтимоий тармоқларда Доғистон Ички ишлар вазирлиги томонидан Хўжалик ишлари университети (DGUH) ректорига юборилган расмий хат кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Хатда талабалар ва уларнинг диний фаоллиги ҳақидаги маълумотлар тақдим этилиши сўралган.

    Давомини ўқиш...
    222
    23.04.2025 14:18
  • Зеленский: "Қрим — бу Украина"

    Украина президенти Қрим мақомини муҳокама қилиш эҳтимолини қатъиян рад этди ва яриморол Украинага тегишли эканини таъкидлади. “Бу — бизнинг ҳудудимиз, Украина халқининг ерлари. Бу борада гаплашишга ўрин йўқ — бу масала бизнинг Конституциямиз доирасидан ташқарида”, деди Зеленский.

    Давомини ўқиш...
    305
    23.04.2025 10:26
  • Ҳиндистондаги террорчилик оқибатида 27 киши ҳалок бўлди

    Ҳиндистон шимолида жойлашган Жамму ва Кашмир минтақасида рўй берган террорчилик ҳужуми оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлган ва яна 12 киши тан жароҳати олган. Айтилишича, “Лашкар-и-Тайба” террористик гуруҳига алоқадор икки ёки уч нафар қуролланган шахс Баясаран водийсида саёҳат қилаётган туристларга ҳужум қилган.

    Давомини ўқиш...
    393
    23.04.2025 08:56
  • Россия Афғонистон орқали Жанубий Осиёга чиқмоқчи

    Маълум қилинишича, май ойида Қозонда ўтказиладиган “Россия – Ислом дунёси” форумида Афғонистон делегацияси ҳам ташриф буюради. Унда муҳокама қилинадиган лойиҳалар орқали Марказий Осиё давлатлари Афғонистон ҳудуди орқали Форс кўрфази ва Ҳинд океани портларига бевосита чиқиш имкониятига эга бўлади.

    Давомини ўқиш...
    216
    23.04.2025 06:38
  • исроил* ҳукумати: “Асирлар - асосий мақсад эмас”

    исроил* Молия вазири ва ўта ўнг қанотдаги “Диний сионизм” партияси етакчиси Бетсалел Смотрич, Ғазо ҳудудидаги исроиллик асирларни озод этиш ҳукумат учун устувор вазифа эмаслигини очиқ эълон қилди. Унинг айтишича, исроил*нинг асосий мақсади — Ғазо билан олиб борилаётган урушда ғалаба қозонишдир.

    Давомини ўқиш...
    319
    22.04.2025 15:19
  • Оқ уй Пентагонга янги раҳбар излаяптими?

    Трамп маъмутияти айни пайтда ўзига янги мудофаа вазирини излашни бошлаган. Хабарларга кўра, (диний низолар қўзғашга уста) амалдаги вазир Пит Ҳегсетнинг ишдан бўшатилишига унинг атрофида бўлаётган турли можаролар ва сиёсий зиддиятлар сабаб қилиб кўрсатилган.

    Давомини ўқиш...
    256
    22.04.2025 14:20
  • Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари учун ягона портал ишга тушади

    Дин ишлари бўйича қўмита ва Рақамли технологиялар вазирлиги 2025 йил 1 сентябрга қадар "Ҳаж ва Умра ягона портали" ҳамда унинг мобил иловасини ишлаб чиқади. Бу президентнинг диний соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга доир фармонида кўзда тутилган.

    Давомини ўқиш...
    365
    22.04.2025 13:16
  • Россиядаги мусулмонлар қабристони топталди

    Рязан вилоятининг Касимов шаҳрида номаълум шахслар мусулмон қабристонига ҳужум қилиб, бир нечта ёдгорликларни вайрон қилди. Маълум бўлишича, тўртта қабр тошини ерга ағдариб ташлаган.

    Давомини ўқиш...
    244
    22.04.2025 10:04
  • Иорданияда аёллар ўртасида халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда

    1993 йилдан буён ташкил этиб келинаётган ушбу мусобақа дунёдаги энг қадимий ва нуфузли Қуръон мусобақаларидан бири ҳисобланади. Айни пайтда унда 40 мамлакатдан 44 нафар иштирокчи қатнашяпти.

    Давомини ўқиш...
    242
    22.04.2025 09:07
30
31
32

...

294

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.