Исроил ҳарбийлари аёллар ва шифокорлар кийимида Ғазодаги Ибн Сино касалхонасига бостириб кириб, уч фаластинликни отиб ташлади. Мазкур босқин 1943 йилда ташкил этилган ва қиёфаси арабларга ўхшаб кетадиган исроилликлар олинадиган "Мистарабим махсус отряди" аъзолари томонидан амалга оширилди.
АҚШ Сурия‑Иордания чегарасидаги Америка базасига дрон орқали ҳужум натижасида уч аскарининг ҳалок бўлгани, 30 нафардан зиёди жароҳатланганига жавобан “кўп даражали ва узоқ муддатли” қасос олишини маълум қилди.
АҚШнинг Техас штати мамлакатнинг жанубий чегараларидан оқиб келаётган ноқонуний муҳожирларга қарши қатъий қонунлар қабул қилиб, чегараларга тиканли сим тўсиқларни ўрнатмоқда. Бу эса Жо Байден бошчилигидаги федерал ҳукуматга маъқул келаётгани йўқ. Натижада чегара ҳудудида федерал ҳукуматга бўйсунувчи чегара хизмати ҳамда штат маъмурияти бўйсинувидаги Миллий гвардия ходимлари ўртасида ҳам зиддиятларни келтириб чиқармоқда. Azon Global таҳлилчиси Муҳаммад Довуд Асадуллоҳ ушбу вазиятга бир қур нигоҳ ташлади.
Дунёда ҳалол мол гўшти экспорти бўйича етакчи бўлган Бразилия мусулмон давлатларидан кўпроқ сайёҳларни жалб этиш мақсадида мавжуд масжидлар, мусулмонлар учун қулайликлар ва бошқа маълумотлар ўрин олган туристик қўлланма ишлаб чиқди.
Исроил армияси Сурия пойтахти Дамашқ шаҳри жанубидаги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси иншоотига зарба берди. Ҳужум оқибатида камида 6 нафар эронлик ҳарбий ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийн душанба куни Исломободда Покистон ТИВ раҳбари Жалил Аббос Жилоний билан учрашди. Томонлар икки давлат ўртасида ҳеч қандай чегара даъволари йўқлигини ҳамда терроризмга қарши биргаликда курашиш режасини маълум қилди.
Нигериянинг марказий Плато штатида чорвадорлар ва фермерлар ўртасида беш кундан буён давом этаётган тўқнашувларда беш кун ичида 48 киши ҳалок бўлди. Тўқнашувлар чорма молларининг ўғирлангани сабабли бошланган. Можаро вақтида 6 та масжид ва 2 та черков ёқиб юборилган.
Иорданиянинг Сурия билан чегарасида дрон орқали амалга оширилган ҳужумда 3 нафар АҚШ аскари ҳалок бўлди ва энг камида 34 нафари жароҳатланди. Жо Байден ҳужумда бевосита Эронни айблади. Асосий маълумотлар ва баёнотлар.
26 январь куни Гаагадаги БМТ Халқаро суди ЖАРнинг Исроилни Ғазода фаластинликларга қарши геноцид уюштирганликда айблаб киритган даъвоси юзасидан ҳукм чиқарди. Аксарият мамлакатлар, хусусан ЖАР, шунингдек, ҲАМАС ҳаракати томонидан олқишланган, Исроил ва унинг иттифоқчилари раддия берган қарор аслида нимани англатади? Бу якуний ҳукмми ёки Исроилга қарши кенг кўламли ҳукмларнинг бошланиши? Azon Global ушбу мавзуни ўрганди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебреесус Тел‑Авивнинг ЖССТ ҲАМАС билан тил бириктириб, Исроилга қарши фитна уюштираётгани ҳақидаги даъволарини рад этди.