30.01.2024 11:10
АҚШ Америка базасига қилинган ҳужумга "бир неча даража ва босқичларда" жавоб бермоқчи
АҚШ Сурия-Иордания чегарасидаги Америка базасига қилинган ҳужумларга жавоб қайтаради ва жавоб кўп қатламли ҳамда узоқ муддатли бўлади. Бу ҳақда душанба куни АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди, дея ёзмоқда Anadolu.
Блинкен Вашингтон бундай ҳужумлар такрорланмаслиги учун
барча чораларни кўрганини қайд этди. Жо Байден маъмурияти ҳарбий жавоб
вариантларини ўрганиб
чиқмоқда, деди у.
"Кеча президент айтганидек, биз (бу ҳужумга) жавоб
берамиз ва бу жавоб кўп даражали, босқичма-босқич ва узоқ вақт давомида
бўлади", деди давлат котиби.
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Иорданиядаги Сурия
чегараси яқинида дрон ҳужуми оқибатида 3 нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлгани
ва 25 нафари яраланганини маълум қилганди.