Исроил Суриядаги эронлик ҳарбийлар қароргоҳига зарба берди: 6 кишининг ҳалок бўлгани айтилмоқда
Исроил армияси Сурия пойтахти Дамашқ шаҳри жанубидаги эронлик ҳарбийларга тегишли бўлган фермага зарба берди, дея хабар қилмоқда маҳаллик ОАВ.
Ушбу ҳужум оқибатида камида 6 нафар эронлик зобит ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Сурия ахборот агентлиги жароҳатланганлар орасида тинч аҳоли вакилларининг ҳам борлигини маълум қилди.
Reuters агентлиги эса Эроннинг Суриядаги элчисига таяниб, Исроил Дамашқ яқинидаги Эрон маслаҳат марказини бомбардимон қилганини инкор этгани, эронликлар ҳалок бўлмаганини маълум қилди.
Хабар тўлдирилмоқда