-
Волгабўйи мусулмонлари диний бошқармаси бошлиғи, муфтий Муқаддас-Ҳазрат Бибарсов Доғистон муфтиятининг ниқобни “вақтинчалик” тақиқлаш тўғрисидаги фатвосини танқид қилди. “Доғистон муфтияти мамлакатдаги диний вазиятни чайқатаётганларнинг йўл-йўриғига эргашгани жуда ачинарли...” деб ёзди у.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 272 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Озарбайжоннинг Арманистон ишғолидан озод қилинган Шуша шаҳрида 5-6 июль кунлари Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари саммити бўлиб ўтади. “Транспорт алоқалари орқали барқарор келажакни қуриш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш” мавзусидаги саммит ташкилотнинг асосий масалалари ва кун тартиби бўйича юқори даражадаги муҳокамалар учун платформа бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.
-
Президент имзолаган янги қонунга кўра, эндиликда Ўзбекистонда Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди. Мазкур қонун талабларини бажармаган тадбиркорлар БҲМнинг 200 баравари (ҳозирда - 68 млн сўм) миқдорида жаримага тортилади. Шунингдек, лицензия олиш учун БҲМнинг 10 баравари (3,4 млн сўм) миқдоридаги давлат божи ушбу соҳадаги ваколатли орган сифатида белгиланган Дин ишлари бўйича қўмитага тўланади.
-
Остонада Қозоғистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 24-саммити иш бошлади. “Кўп томонлама мулоқотни мустаҳкамлаш: барқарор тинчлик ва тараққиётга интилиш” шиори остида ўтаётган саммитнинг асосий кун тартиби долзарб халқаро ва минтақавий муаммоларни ҳал этишда ШҲТ ролини кучайтиришдан иборат бўлади. ШҲТ+ форматидаги саммитда 16 мамлакат давлат ва ҳукумат раҳбарлари, шунингдек, БМТ, ИҲТТ, Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти, МДҲ, КХШТ каби халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда. Саммит давомида Беларув ШҲТнинг 10-тўлақонли аъзоси бўлди.
-
Исроил мерос ишлари вазири Амикай Элияху ижтимоий тармоқларда жамоатчиликни Ғазо сектори, Ғарбий Соҳил ва Синай ярим оролини ўз ичига олган Исроил харитаси туширилган футболкаларни сотиб олишга чақирди. Элияху ўта ўнгчи сиёсатчи – миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир етакчилик қиладиган «Оцма Йехудит» партияси аъзоси ҳисобланади. Харита эса Исроил Мисрнинг Синай ярим оролига ҳам кўз тикканидан дарак беради.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 271 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Туркия ва Исроил паспортларига эга энг камида 4 минг сионист 7 октябрдан кейин Ғазога бориб, Исроил армияси сафида фаластинликларни қиришда иштирок этмоқда. Уларнинг 65 таси жабҳада ўлдирилган, 110 таси эса турли даражада ярадор қилинган. Turkiye газетаси маълумотларига кўра, Туркияда икки фуқароликка эга 20 минг, Исроилда эса 250 минг исроиллик яшайди. Исроилнинг “Темир гумбаз” тизимига масъул генерал ҳам Туркия фуқаролигига эгалиги аниқланган.
-
Доғистон муфтиятининг фатво бўлими ниқобни вақтинчалик тақиқлаш бўйича фатво чиқарди. Унга кўра, тақиқ республика аҳолиси хавфсизлигига таҳдидлар мавжудлиги сабаб қилиб кўрсатилди ва мазкур хавф-хатарлар бартараф этилиб, “янги фатво” чиққунига қадар амалда бўлади. Аввалроқ Доғистон муфтияти ниқобни бутунлай тақиқлаш учун етарлича исломий асослар топа олмаганини эълон қилган, бироқ анъанавий либосларни кийишни “маҳаллий даражада тақиқлаш”га рухсат берганди.
-
Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим Индонезия билан биргаликда Ғазога тинчликпарвар кучларни юборишга тайёрлигини билдирди. Бунинг учун БМТ рухсати (мандати) талаб қилинади.