04.07.2024 11:35

Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди

Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган бўлади. Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик БҲМнинг 200 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгилашни кўзда тутган қонунни имзолади.

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчага кўра, Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган бўлади.

Шунингдек, Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (68 млн сўм) этиб белгиланди.

Бундан ташқари, “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолиятини лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи БҲМнинг 10 баравари (3,4 млн сўм) этиб белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.