Малайзия Ғазога қўшин юборишга тайёрлигини билдирди
Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим мамлакати Ғазога тинчликпарвар қўшинларини юборишга тайёрлигини айтди. Сиёсатчининг таъкидлашича, бундай вазиятда Малайзия қўшинлари Индонезия билан биргаликда ҳаракат қилади. Аммо бунинг учун БМТ Хавфсизлик Кенгашидан тегишли мандат керак.
1 июль куни Иброҳим Индонезиянинг сайланган президенти ва
мудофаа вазири Прабово Субианто билан телефон орқали мулоқоти чоғида
“Малайзия-Индонезия халқаро тинчликпарвар миссиясида ҳамкорлик қилиш ғоясини
олқишлашини” очиқлади.
“Фаластиндаги гуманитар вазиятга келсак, мен (Прабовони) Малайзия Индонезия
билан ҳар қандай тинчликпарвар миссияда ҳамкорлик қилишга тайёрлигидан хабардор қилдим, агар
БМТ бизга мандат берса”, — деб ёзди Иброҳим Facebook ижтимоий тармоғида.
Таъкидлаш
жоизки, ушбу икки давлатнинг ҳеч бири Исроилни мустақил давлат сифатида
тан олмаган, у билан
дипломатик ёки иқтисодий алоқаларга эга эмас.
Аввалроқ
АҚШ Ғазода Исроил босқинчилиги тугагандан сўнг ҳокимият мўътадил араб
давлатлари (Исроил билан
алоқалар ўрнатган араб давлатлари Вашингтонда шундай дейилади) назоратига
берилиши мумкинлигини тан олган эди. Бундай давлатлар орасида Миср, Иордания, БАА, Баҳрайн, Марокаш
ва Судан бор.