04.07.2024 12:30

Шуша туркий давлатлар раҳбарларини қабул қилади

Озарбайжоннинг Арманистон ишғолидан озод қилинган Шуша шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Туркий Давлатлар Ташкилотининг Шуша саммити санаси ва дастури маълум бўлди. ТДТ матбуот хизмати хабарига кўра, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ташаббуси билан ташкил этилган саммит 5-6 июль кунлари Шуша шаҳрида бўлиб ўтади.

Тадбирда аъзо давлатлар - Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этади. Улар билан бирга кузатувчи давлатлар раҳбарлари ва ТДТ бош котиби Кубаничбек Омуралиевнинг ҳам қатнашиши кутилмоқда.

“Транспорт алоқалари орқали барқарор келажакни қуриш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш” мавзусидаги саммит ташкилотнинг асосий масалалари ва кун тартиби бўйича юқори даражадаги муҳокамалар учун платформа бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

Саммит якунлари бўйича Қорабоғ декларацияси ҳамда бошқа бир қатор муҳим ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.