Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 271 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️ Босқинчилар Дайр ал-Балоҳ, Рафаҳ, Зайтун ва Шужайя ҳудудларига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 37 925 киши шаҳид бўлди

▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Женин, Қалқиля ва Тулкармга бостириб кирди. 4 фаластинлик ҳалок бўлди.

▪️Ал-Қассам жангчилари томонидан танкни портлатиш операцияси видеоси жаҳон ҳарбий экспертлари томонидан муҳокама қилинмоқда.

▪️Ал-Қассам бригадалари Шужая ҳудудида 14 киши яширинган уйни портлатиб юборди.

▪️Ҳусийлар Американинг USS Theodore Roosevelt авиаташувчи кемаси Қизил денгизга етиб келганида ракеталар учун асосий нишонга айланишини эълон қилди.

▪️Ироқ қаршилик кучлари: Яман билан биргаликда Ҳайфадаги ҳарбий обектга ҳужум қилдик.

▪️Ҳизбуллоҳ Кирят Шмонадаги казармаларга ўнлаб Катюша ракеталарини учирди.

▪️The New York Times: Узоқ давом этган уруш Исроилнинг ҳарбий ресурсларини тугатди.

▪️Эрдоған: Исроилнинг Ғазодаги ҳужумлари тўхтамаса, минтақадаги барча давлатлар таҳдид остида қолади. Нетаняху масъулиятли эмас, телба каби ҳаракат қилмоқда.

Мавзуга алоқадор