09.06.2024 13:20
Ўзбекистон мустақил ва озод Фаластин давлатини қуриш тарафдори
Шавкат Мирзиёев Ражап Тоййиб Эрдўғон билан учрашувда Ғарб давлатларининг Фаластинга нисбатан муносабатларини танқид қилди.
Президент 8 ойдан бери давом этаётган урушда 40 мингдан зиёд аҳоли, айниқса, аёллар ва болалар вафот этаётганини таъкидлади.
"Биз Ғарб давлатларининг ушбу фожиага муносабатидан жуда хавотирдамиз. Амалда икки томонлама стандартлар мавжуд", деди президент.
Мирзиёевнинг таъкидлашича демократия ва инсон ҳуқуқларини кенг тарғиб қилувчи ва ҳимоя қилувчи етакчи ривожланган давлатлар қотиллик ва ваҳшийликларга кўз юмади.
"Барқарор ва узоқ муддатли тинчликка эришиш учун мустақил ва озод Фаластин давлати ташкил этилиши шарт, деди Шавкат Мирзиёев.