-
Исроил сўнгги 24 соат ичида Ғазо секторида беш аскари ҳалок бўлганини эълон қилди ва мамлакат ҳукумати томонидан ўлган деб тан олинган жами ҳарбийлар сони 674 нафарга, 7 октябрдан бери яраланган аскарлар сони эса 9000 нафарга яқинлашди. Шунингдек, Исроил армиясидаги ногирон аскарларнинг умумий сони ўтган ой биринчи марта 70 мингдан ошди, уларнинг 35 фоизи руҳий саломатлик муаммолари ва 21 фоизи жисмоний жароҳатлар туфайли даволанмоқда. Ҳақиқий рақамлар расмий статистикадан каррасига зиёд бўлиши мумкин.
-
БМТнинг Ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш бўйича ишчи гуруҳи Покистон собиқ бош вазири Имрон Хоннинг ҳибсга олиниши ўзбошимчалик ва халқаро қонунларга зид эканини маълум қилиб, мамлакат ҳукуматини унинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ ҳолатлар бўйича тўлиқ ва мустақил тергов ўтказилишини таъминлаш ҳамда товон пули тўлашга чақирди.
-
БАА ҳукумати ўғирлик ва талончилик ҳолатлари кескин ортгани муносабати билан ўз фуқароларини Европа давлатларига сафар қилмасликка чақирди. Сафарини бекор қилиш имкони бўлмаганларга “ўта ҳушёр ва эҳтиёткор бўлиш” тавсия қилиниб, Испания, Грузия, Италия, Буюк Британия, Франция ва Австрия БАА фуқаролари учун энг хавфли давлатлар экани таъкидланди.
-
1 июлдан БМТ Хавфсизлик Кенгашига раислик бир ой муддатга Россияга ўтди. Россия раислигидаги асосий тадбирлар ой ўрталарида бўлиб ўтиши кутилмоқда ҳамда улар янада адолатли, демократик ва барқарор дунё тартибини барпо этиш, Яқин Шарқдаги вазиятни тартибга солиш, шунингдек, БМТнинг КХШТ, МДҲ ва ШҲТ билан ҳамкорлигига бағишланади.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 270 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида БМТ шафелигида Афғонистон бўйича учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Унда АҚШ бошқа бир қатор мамлакатлар билан бирга Афғонистоннинг банк ва иқтисодий фаолиятига қўйилган чекловларни бекор қилишга ваъда берди. Толибон ушбу ваъдани олқишлади. “Россия, Хитой, Эрон, Покистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон, АҚШ ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг позицияси олқишга лойиқ”, - деди Толибон вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид.
-
Украинада 18 июнь куни суиқасдга учраган қозоғистонлик мухолифатчи журналист Айдос Садиков қарийб икки ҳафта жонлантириш бўлимида ётгач, ҳаётдан кўз юмди. Журналист ва унинг рафиқаси 1 миллиондан ортиқ обуначига эга «База» YouTube-каналини бошқарган ҳамда Қозоғистон раҳбариятини танқид қилиб келган. Украина полицияси журналистга суиқасд уюштирган икки қозоғистонлик шахсини аниқлади, улардан бири таслим бўлган, иккинчиси қидирувда.
-
Қозоғистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлат раҳбарлари саммитига тайёргарлик якунланди. Саммит 3-4 июль кунлари Остона шаҳрида ШҲТ+ форматида 16 давлат раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтади. Бу галги йиғилишда Туркия, Беларусь, Мўғулистон, Озарбайжон, Қатар, БАА ва Туркманистон раҳбарлари ҳам кузатувчи мақомида иштирок этади. Шунингдек, Беларуснинг ШҲТга тўлақонли аъзолиги бўйича қарор қабул қилиниши кутилмоқда.
-
Қуръони карим - Аллоҳнинг каломидир. Ундан бир қатор ғайбий хабарлар ҳам ўрин олган бўлиб, ушбу ғайбий хабарларга бағишланган рисоламизнинг бешинчи қисмида Нуҳ тўфони ҳақида суҳбатлашамиз.
-
Учрашувда Афғонистонда юзага келаётган вазият муҳокама қилиниб, афғон халқига гуманитар ёрдамни кенгайтириш, жаҳон ҳамжамиятининг бу мамлакатга нисбатан умумий стратегиясини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланган. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ бош котиби Антониу Гутерришни “Олий даражали дўстлик” ордени билан мукофотлаган.