Ҳиндистонда диний маросим вақтидаги тиқилинчда 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати Ҳатрас туманида диний маросим юз берган тиқилинч оқибатида камида 116 киши ҳалок бўлди, дея хабар берди BBC. Расмийларнинг айтишича, қурбонлар сони ортиши мумкин.
Фожиа Рати Бханпур қишлоғида содир бўлди, унинг чеккасида
одамлар машҳур воиз Бҳоле Бабани тинглаш учун тўпланишган. Бундай диний
учрашувлар “сатсанг” деб аталади.
Қурбонларнинг шахсини аниқлаш жараёни ҳамон давом этмоқда,
уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди тиқилинчда ҳалок
бўлганлар ва жароҳатланганларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатишга ваъда
берди.
Тиқилинчга
айнан нима сабаб бўлгани номаълум. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, чиқиш йўли жуда
тор бўлган ва одамлар тадбирни тарк этаётганда кучли чанг бўрони саросимага ва ваҳима келтириб чиқарган,
натижада кўплаб одамлар оёқ остида қолиб кетган.
Ҳатҳрас полиция бўлими масъул ходими Ашиш Кумарнинг
айтишича, тиқилинч тадбирга жуда кўп одам тўплангани сабабли юз берган.
"Зиёратчилар сони маъмурият рухсат берган чегарадан
ошиб кетди, бу эса тиқилинчга олиб келди", дейилади штат ҳукумати
баёнотида.
Тадбирда иштирок этган аёллардан бири Шакунтала Девининг Press
Trust of India (PTI)га айтишича, тиқилинч оломон кун бўйи давом этган сатсанг
майдонини тарк эта бошлаганда содир бўлган. Унинг сўзларига кўра, одамлар руҳонийга яқинлашишга ёки
унинг ҳокипойини олишга
уриниб, бир-бирининг устига йиқилган.
“Одамлар йўл ёнидаги труба ичига тушиб кетаётган эди. Улар
бир-бирининг устига йиқила бошлаган ва бўғилиб ўлган”, — деди аёл.
Қайд
этилишича, қурбонлар сони ортиши мумкин, чунки жароҳат олганларнинг бир
қисми қўшни тумандаги шифохонага шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилган.
"Тахминларга кўра, бу ердаги тиббий марказга камида 150
ярадор ётқизилган", - деди у.
Шунингдек, у тиқилинч оқибатида камида уч бола ҳалок
бўлганини қайд этди.
Тез ёрдам машиналари етишмаяпти – ҳар бири икки-уч нафар
жасадни олиб келади.
Давлат ҳокимияти вакиллари воқеани текшириш учун юқори
даражали махсус комиссия тузилганини маълум қилиб, айни дамда маъмуриятнинг
асосий вазифаси жабрланганлар ва қурбонларнинг яқинларига ҳар томонлама ёрдам
кўрсатиш эканлигини таъкидлади.
Ҳиндистондаги диний тадбирлардаги бахтсиз ҳодисалар жуда
кенг тарқалган. Чунки
уларнинг аксарияти хавфсизлик чоралари етарли бўлмаган ёпиқ жойларда кўп сонли
одамлар иштирокида бўлиб ўтади.
2018
йилда ҳиндларнинг Вижаядашами фестивалини томоша қилаётган оломон устига поезд
қулаши оқибатида 60 га яқин одам ҳалок бўлганди.
2013
йилда марказий Мадхя-Прадеш штатида ҳинд диний байрамида юз берган тиқилинчда
115 киши ҳалок бўлган.