Толибон АҚШ позициясини олқишлади
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида БМТ шафелигида Афғонистон бўйича бўлиб ўтаётган учрашувлар доирасида Толибон Афғонистоннинг банк ва иқтисодий фаолиятига қўйилган чекловларни бекор қилиш ҳақидаги АҚШ (ва бир қатор бошқа мамлакатлар) «ваъдасини» олқишлади.
“Бугунги
учрашув жуда яхши ўтмоқда. Аксарият давлатлар Афғонистоннинг хусусий
секторини қўллаб-қувватлашини билдирган. Банк ва иқтисодий фаолиятга қўйилган
чекловларни олиб ташлашга ваъда берилди”, - деди Афғонистон ҳукумати воизи Забиҳуллоҳ Мужоҳид.
“Россия, Хитой, Эрон, Покистон, Қозоғистон, Ўзбекистон,
Қирғизистон, Туркманистон, АҚШ ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг позицияси олқишга лойиқ”, - дея
қўшимча қилди Мужоҳид.
Бу БМТнинг учинчи шундай йиғилиши, Толибоннинг эса ўзи иштирок этаётган бир қатор
учрашувларнинг биринчисидир.
Маълумот
учун, халқаро ҳамжамият 2021 йил августидан буён «Толибон» ҳаракатига
етакчилик қилиб келаётган Афғонистоннинг амалдаги ҳукуматини ҳали расман тан олгани йўқ.