02.07.2024 08:40

Душман провакаторлари Туркияни нишонга олмоқда – Фахриддин Алтун

Туркия президенти девонининг Ахборот-коммуникация бошқармаси раҳбари, профессор Фахриддин Алтун мамлакатдаги суриялик қочқинлар билан боғлиқ вазият ҳақида баёнот берди. Унга кўра, ҳукумат мамлакатда салбий муҳит яратиш ва жамиятда қочқинларга нисбатан кескинликни кучайтиришга уринишларни диққат билан кузатиб бормоқда.

“Туркияга душман унсурлар бошчилигидаги айрим доиралар томонидан жамоат тартибини бузишга қаратилган провокацион ҳаракатлар кузатилмоқда. Албатта улар қора ниятларига ета олмайди”, деган Алтун.

Унинг таъкидлашича, давлат идоралари ижтимоий тармоқлар ва бошқа платформаларда дезинформацияга қарши кеча-ю кундуз ишламоқда.

Алтун фуқароларни эҳтиёт бўлишга ва асоссиз хабарлар таъсирига тушмасликка чақирган. У контентни тарқатишда нотўғри маълумотларнинг кўлами ва эҳтимолини ҳисобга олиш муҳимлигини айтиб ўтган.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон қочқинларга нисбатан ксенофобия ва нафрат уйғотаётганларни қоралаган эди.

Эрдўғон Кайсеридаги сўнгги тартибсизликларни “мухолифатнинг заҳарли баёнотлари” билан боғлаб, вандализм ва зўравонликни қабул қилиб бўлмаслигини, шунингдек, унинг партияси ўз сиёсатида камситиш ёки нафрат сўзларига ҳеч қачон тоқат қилмаслигини айтган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.