Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 270 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Рафаҳ, Хон Юнис, Нусейрат ва Шужая лагерларига ҳужум қилди. Ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 37,9 минг киши шаҳид бўлди.

▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Женин, Байтлаҳм, Тубас ва Балат лагерига бостириб кирди. Ўнлаб фаластинликлар ҳибсга олинган, бир ўсмир ҳалок бўлган.

▪️Босқинчилар Хон-Юнисда янги ҳарбий операция бошлаш режасини эълон қилганидан 3 соат ўтиб, шаҳар катта ҳужумларга учради. 20 дан 40 нафаргача одам ҳалок бўлди. Уларнинг аксарияти болалардир.

▪️Босқинчилар Хон-Юнисдаги Европа касалхонаси шифокорлари ва беморларини эвакуация қилишни буюрган. Юзлаб ярадорларни замбилда ташишмоқда, кўчириш мумкин бўлмаган беморлар ҳам бор.

▪️Ал-Қассам жангчилари Нитсарим ўқида бир тўда нацистларни йўқ қилди. Босқинчилар ушбу амалиётни "оғир воқеа" деб атади.

▪️Хусийлар Ҳинд океани, Қизил ва Ўрта ер денгизларида АҚШ, Буюк Британия ва Исроил билан боғлиқ бўлган тўртта кемага ҳужум қилишди.

▪️Охирги 24 соат ичида Ҳизбуллоҳ босқинчиларга қарши 7 та ҳарбий амалиёт ўтказди.

▪️БМТ махсус маърузачиси: Ҳаракатсиз қоралаш сўзлари маъносиз. Дарҳақиқат, ўнлаб йиллар давомида оддий сўзлар Исроилга фаластинликларга нисбатан қонунсизликни геноцид даражасига олиб чиқишга имкон берди.

▪️Ғазо ҳукумати: 7 октябрдан бери Ғазода ишғолчилар ҳужумлари туфайли 153 журналист ҳалок бўлди.

Мавзуга алоқадор