Сўнгги 24 соат ичида Исроил Ғазо секторида яна беш нафар аскарининг ҳалок бўлганини эълон қилди ва бу билан Исроил ҳукумати томонидан ўлган деб тан олинган жами аскар сони 674 нафарга, 7 октябрдан бери яраланган аскарлар сони эса 9000 нафарга яқинлашди.

Исроил армиясидаги ногирон аскарларнинг умумий сони ўтган ой биринчи марта 70 мингдан ошди, уларнинг 35 фоизи руҳий саломатлик муаммолари ва 21 фоизи жисмоний жароҳатлар туфайли даволанмоқда. Тегишли маълумотни Исроилнинг 7-канал ҳам тасдиқлади.

Даволаш бўлимларида даволанаётган 70 мингга яқин ногирон аскарнинг 9539 нафари жароҳатдан (травма) кейинги ва психиатрик реакциялардан азият чекмоқда”, — дейилади хабарда.

Апрель ойи ўрталарида Исроил армияси октябрь ойида бошланган босқинчилик ҳаракатларидан буён 2000 дан ортиқ аскар, полиция ва хавфсизлик ходимлари ишдан бўшатилганини тан олди, деб хабар қилди Исроил Меҳнат вазирлиги.

Маълумот учун, 7 октябрдан буён Исроил АҚШнинг бевосита ҳарбий кўмаги остида қарийб 38 минг нафар фаластинликни ҳалок қилди. Юз минглаб тинч аҳоли вакиллари, уларнинг аксарияти болалар ва аёллар, жароҳатланган. Қамалган ва бедарак йўқолганларнинг сон-саноғи йўқ.

Мавзуга алоқадор