02.07.2024 15:43

БАА ҳукумати фуқароларни Европага саёҳат қилмасликка чақирди

Бирлаган Араб Амирликлари ҳукумати ўғирлик ва талончилик ҳолатлари ортгани сабабли ўз фуқароларини Европага саёҳат қилмасликка чақирди, дея хабар бермоқда “Ал-Арабия” нашри.

Ташқи ишлар вазирлиги сафарини бекор қилишга тайёр бўлмаганларни “ўта ҳушёр ва эҳтиёткор бўлишга” чақириб, Испания, Грузия, Италия, Буюк Британия, Франция ва Австрия БАА фуқаролари учун энг хавфли давлатлар эканини таъкидлади.

Европага саёҳат қилишни режалаштираётган саёҳатчиларга қимматбаҳо ёки нодир буюмларни ўзлари билан олиб кетмаслик, ҳужжатларни меҳмонхона хонасида сейфда сақлаш, ишончли халқаро хизматлар орқали меҳмонхоналарни бронь қилиш, гид билан мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш ва Саёҳатчилар учун махсус Ташқи ишлар вазирлиги иловаси ва фавқулодда ҳолатларда қўнғироқ қилишлари мумкин бўлган телефон рақамини сақлаш тавсия қилинди.

Огоҳлантириш БАА аҳолиси ёз жазирамасидан қочиб қутулишга умид қилаётган Европага саёҳатга бўлган талаб ортиб бораётган бир пайтда амалга оширилди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.