БМТ Покистонни собиқ бош вазир Имрон Хонни зудлик билан озод қилишга чақирди
Покистон собиқ бош вазири Имрон Хоннинг ҳибсга олиниши ўзбошимчалик ва халқаро қонунларга зиддир. Бу ҳақда БМТнинг ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш бўйича ишчи гуруҳи хабарида айтилади, дея хабар қилди "Анадолу" АА.
Ҳисоботда қайд этилишича, Покистон собиқ бош вазирининг
ўзбошимчалик билан ҳибсга олингани сабабли халқаро қонунларга мувофиқ зудлик
билан товон пули тўланиши ва бошқа чоралар кўрлиши керак.
Ташкилот Покистоннинг собиқ бош вазирига қўйилган айбловлар
ҳеч қандай қонуний асосга эга эмаслигига, айбловлар ва таъқиблар “Хоннинг
сайловларда иштирок этишига йўл қўймаслик учун сиёсий сабабларга кўра
кўринишига” эътибор қаратди.
Ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш бўйича ишчи гуруҳ Покистонни
Хоннинг ўзбошимчалик билан озодликдан маҳрум этилиши билан боғлиқ ҳолатлар
бўйича тўлиқ ва мустақил тергов ўтказилишини таъминлашга ҳамда унинг ҳуқуқлари бузилгани аниқланган тақидирда айбдорларга
нисбатан зарур чоралар кўришга чақирди.
Собиқ бош вазир Имрон Хон 2023 йил 5 август куни полиция
томонидан ҳибсга олинган ва суд коррупция иши бўйича ҳибсга олиш учун ордер
берганидан кейин қамоққа жўнатилганди.
29 август куни Покистон суди Хоннинг уч йиллик қамоқ
жазосини бекор қилди ва уни гаров эвазига озод қилишга қарор қилди. Бироқ 30
август куни Хон "давлат сирларини ошкор қилиш"да айбланиб, яна ҳибсга
олинди.