02.07.2024 10:15
Bild Исроилнинг Ливанга эҳтимолий бостириб кириши санасини маълум қилди
Исроил июль ойининг иккинчи ярмидаёқ Ливан жанубида «Ҳизбуллоҳ» ҳаракатига қарши ҳарбий операция бошлаши мумкин, дея хабар бермоқда Германиянинг Bild газетаси ўз манбаларига таяниб.
Маълумотларга
кўра, Ғарб дипломатлари Исроил ҳарбий амалиёти “июль ойининг учинчи ёки
тўртинчи ҳафтасида” бошланиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Аввалроқ Ливан-Исроил чегарасида юзага келиши мумкин бўлган кескинлашув фонида кўплаб давлатлар, жумладан Канада, Германия, Нидерландия ва АҚШни ўз фуқароларини Ливанни тарк этишга чақирган эди.
Эътиборлиси,
Қўшма Штатлар ушбу чақириқни Исроил Мудофаа вазирлиги раҳбарининг Вашингтонга
ташрифидан кейин эълон қилди.