-
АҚШда полициячи Мьянмадаги геноциддан қочиб, океан ортига бошпана излаб борган мусулмон оиланинг 13 ёшли фарзандини отиб ўлдирди. Расмийлар ушбу ҳодисада полициячини оқлаб, боланинг қўлида ўйинчоқ қурол бўлганини сабаб қилиб келтирмоқда. Полициячининг ўзи эса бола ва унинг шериги Манхеттен шимоли-ғарбидаги дўконни умарган талончиларга жуда ўхшашлигини баҳона қилган
-
Шри-Ланка делегацияси Москвада бўлиб ўтган учрашувда Россия армияси сафида Украинадаги урушда ўлдирилган ва яраланган Шри-Ланка фуқаролари учун товон пули тўлаш масаласини кўтарди. Мамлакат расмийларига кўра, урушда камида 17 нафар шри-ланкалик ҳалок бўлган, 37 нафари яраланган ва ўндан ортиқ одам асирда сақланган бўлиши мумкин.
-
Ҳусийлар Қизил денгизда Исроилга йўл олган Грециянинг Transword Navigator савдо кемасига ҳужум қилди. Ҳужум қаршилик ҳаракатининг Toofan бошқарувчисиз камикадзе қайиғи орқали амалга оширилган. Сионистлар бундай дронлар Яман ракеталарига қараганда бир неча баробар хавфли эканини таъкидлаяпти.
-
Қўшма Штатлар Исроилга уруш бошланганидан бери 6,5 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатган. Жумладан, АҚШ фаластинликлар қирғини учун 10 000 дан ортиқ ўта вайрон қилувчи 907 кг.ли бомбалар ва минглаб Hellfire ракеталарини юборган.
-
Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) янги геосиёсий ўйинчи сифатида халқаро майдонга чиқди. Бу ҳақда Американинг Eurasia Review нашрида таҳлилий мақола чоп этилди. Мақолада ҳар бир давлат ТДТнинг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланиши ташкилотнинг ютуғи сифатида эътироф этилган. Муаллиф МДҲ, Британия ҳамдўстлиги ёки Франкофония сингари ташкилотларда собиқ мустамлакачи давлатлар етакчилик қилиши, қолган давлатлар эса сиёсий, дипломатик, иқтисодий ва хавфсизлик масаласида кучлиларнинг гапига қулоқ солишини қўшимча қилган.
-
Сурия, Ироқ ва бошқа мамлакатларда қўпорувчи ташкилотларга аъзо бўлган ўзбек (тожик ва уйғурлар ҳам) жиҳодчиларининг бошқа миллат вакилларидан асосий фарқини биласизми? Улар на пул, на бошқа дунёвий манфаатлар учун жанг қилишади. Улар кўр-кўрона шаҳид бўламан, деб урушга киришади (жиҳод, шаҳидлик нима деган саволга жавоб бера олишмаса ҳам).
-
Туркия президенти ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси бошлиғи Фаҳриддин Алтун илгари буни истамаган баъзи давлатлар бугун Фаластинни тан олишса, бунда Туркиянинг дипломатик ташаббуслари билан бир қаторда қирғин ва зулм шароитида ўз касбини адо этаётган мухбир ва журналистларнинг ҳам улкан ҳиссаси борлигини таъкидлади.
-
Байрутда Араб лигаси бош котиби ёрдамчиси Ҳусам Заки қаршилик ҳаракати сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад Раад билан учрашиб, унга лига қарорини маълум қилган. Журналистлар билан суҳбатда мисрлик дипломат Ҳизбуллоҳнинг Исроил билан можароси кенгайишига йўл қўйиб бўлмаслигини ҳамда барча томонлар БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1701-резолюциясига риоя қилиши кераклигини қўшимча қилган. Маълумот учун, 2016 йилда Араб лигаси Саудия ташаббуси билан Ҳизбуллоҳни террор ташкилот деб тан олганди.
-
Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан онлайн мулоқотида кўпроқ ўрта ва қисқа масофали ядровий ракеталар ишлаб чиқариш кераклигига эътибор қаратди. Россия етакчиси АҚШнинг бутун дунё бўйлаб шундай қуроллари борлиги, Россия ҳам ўз хавфсизлигини таъминлаш учун маълум нуқталарга ядро каллакларини ташувчи ракеталарини жойлаштириши кераклигини таъкидлаган.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 267 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.