Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 269 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Рафаҳ, Хон Юнус, Шужайя ва Магази ҳудудларига ҳужум қилди. Яна ўнлаб одамларни ўлдирди. Уруш бошланганидан бери шаҳид бўлганлар сони 37 877 нафарга етди, 86 969 киши яраланди.

▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Тулкарм баталони қўмондони Саид Ал-Жобирни ўлдирди.  Минглаб тулкармликлар Саид Ал-Жобир билан хайрлашиш учун кўчага чиқди.

 ▪️Ал-Қассам бригадалари: Биз Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти, Шужайя ва Ғазо шаҳридаги босқинчилар ҳамда уларнинг қуролларини бомбардимон қилдик.  Босқинчилар охирги 48 соат ичида 33 аскари яраланганини маълум қилди.

 ▪️Ҳизбуллоҳ бир кунда босқинчиларга қарши 9 та амалиёт ўтказди.

 ▪️Ироқ қаршилик кучлари Умм ал-Рашрашдаги ҳарбий обектга ҳужум қилди. 

 ▪️Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ёқилғисиз кислород станциялари 48 соат ичида ишламай қолади.  Биз барча халқаро ташкилотларни зудлик билан аралашиб, Ғазога ёқилғи етказиб беришга чақирамиз. 

 ▪️Ал-Жазира босқинчилар фаластинлик маҳбуслардан тирик қалқон сифатида фойдаланаётгани акс этган кадрларни чоп этди.  Одамлар туннелларга ва уйларга яширинишга мажбур бўлмоқда.  Уларнинг ҳаракати камералар ёрдамида кузатилган.

 ▪️Минглаб диндор яҳудийлар ҳарбий хизматга норозилик билдириш учун Исроил кўчаларига чиқди.  Намойишчиларни тарқатиш учун кўпик ва сув сепилган.  Ўнлаб одамлар ҳибсга олинган.

Мавзуга алоқадор