01.07.2024 14:15
АҚШда полициячи 13 ёшли мусулмон болани отиб ўлдирди
АҚШда полициячи Мьянмадаги геноциддан қочиб, океан ортига бошпана излаб борган мусулмон оиланинг 13 ёшли фарзандини отиб ўлдирди. Бу ҳақда SkyNews нашри хабар берди.
Расмийлар ушбу ҳодисада полициячини оқлаб, боланинг қўлида ўйинчоқ қурол бўлганини сабаб қилиб келтирмоқда. Полициячининг ўзи эса бола ва унинг шериги Манхеттен шимоли-ғарбидаги дўконни умарган талончиларга жуда ўхшашлигини баҳона қилган.
Маҳаллий полиция бўлими бошлиғи Марк Уильямс ўсмирлардан бири югуриб кетгани, иккинчиси гўёки полицияга тўппончага ўхшаш нарсани ўқталгани, шундан сўнг воқеа жойидаги икки полициячидан бири унга қарата ўқ узишга мажбур бўлганини айтиб ўтган.
Афсуски, болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай, у шифохонада вафот этган.
Маълумот учун, Мьянманинг Ракхайн штатидаги мусулмонлар дунёдаги энг кўп таъқиб қилинадиган ва камситиладиган гуруҳлардан бири бўлиб қолмоқда. Улар 2012 ва 2017 йилларда Мьянма ҳарбий хунтаси томонидан уюштирилган геноцид қурбони бўлиб, кейинчалик Бангладеш каби давлатларга зўравонликлардан қутулиш учун кетган қочқинлар сифатида халқаро диққат марказига айланди. 1,2 миллиондан ортиқ Роҳинжа мусулмонлари айни дамда Мьянмадан ташқарида истиқомат қилишади, бу эса уларни дунёдаги фуқаролиги мавжуд бўлмаган энг катта гуруҳлардан бирига айлантиради.