30.06.2024 12:51

Фаластиннинг тан олинишида туркиялик журналистларнинг ўрни эътироф этилди

Туркия президенти ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси бошлиғи Фаҳриддин Алтун илгари буни истамаган баъзи давлатлар бугун Фаластинни тан олишса, бунда Туркиянинг дипломатик ташаббуслари билан бир қаторда қирғин ва зулм шароитида ўз касбини адо этаётган мухбир ва журналистларнинг ҳам улкан ҳиссаси борлигини таъкидлади.


Шунингдек, Фаҳриддин Алтун туркиялик мухбирлар низоли ҳудудларда журналистика нуқтаи назаридан ўрнак бўлаётганини эътироф қилди.


«Жамиятда ахборотга бўлган ишончни қайта тиклаш ва ҳақиқатни ёритишда давом этиш бўйича узоқ муддатдан бери ишлаётган оммавий ахборот воситаларининг муҳим вазифалари бор. Унутмайлик, дезинформация яъни ёлғон ахборот ўз моҳиятига кўра арзон ва сифатсиздир. Ҳақиқий журналистика эса қимматли, малакали ва меҳнат маҳсулидир», – деди Фаҳриддин Алтун.


Коммуникация бошқармаси бошлиғи журналистлар минтақавий ва глобал инқирозлар кечаётган нуқталарда, айниқса, Ғазодаги шафқатсизликни оммага етказиш учун ўз ҳаётларини ўртага тиккан ҳолда иш олиб боришаётганини таъкидлади.


Дарҳақиқат, бугунги кунда медиа ва журналистиканинг дунё геосиёсатида ҳам алоҳида ўрни бор. Бу иш ўзига хос шарафли бўлиш билан бирга, катта масъулият ҳам юклайди. Фаластин ва бошқа масалаларда эса журналистлар холис ва адолатли бўлмоғи лозим.Туркия президенти ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси бошлиғи Фаҳриддин Алтун илгари буни истамаган баъзи давлатлар бугун Фаластинни тан олишса, бунда Туркиянинг дипломатик ташаббуслари билан бир қаторда қирғин ва зулм шароитида ўз касбини адо этаётган мухбир ва журналистларнинг ҳам улкан ҳиссаси борлигини таъкидлади.


Шунингдек, Фаҳриддин Алтун туркиялик мухбирлар низоли ҳудудларда журналистика нуқтаи назаридан ўрнак бўлаётганини эътироф қилди.


«Жамиятда ахборотга бўлган ишончни қайта тиклаш ва ҳақиқатни ёритишда давом этиш бўйича узоқ муддатдан бери ишлаётган оммавий ахборот воситаларининг муҳим вазифалари бор. Унутмайлик, дезинформация яъни ёлғон ахборот ўз моҳиятига кўра арзон ва сифатсиздир. Ҳақиқий журналистика эса қимматли, малакали ва меҳнат маҳсулидир», – деди Фаҳриддин Алтун.


Коммуникация бошқармаси бошлиғи журналистлар минтақавий ва глобал инқирозлар кечаётган нуқталарда, айниқса, Ғазодаги шафқатсизликни оммага етказиш учун ўз ҳаётларини ўртага тиккан ҳолда иш олиб боришаётганини таъкидлади.


Дарҳақиқат, бугунги кунда медиа ва журналистиканинг дунё геосиёсатида ҳам алоҳида ўрни бор. Бу иш ўзига хос шарафли бўлиш билан бирга, катта масъулият ҳам юклайди. Фаластин ва бошқа масалаларда эса журналистлар холис ва адолатли бўлмоғи лозим.


Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.