Аввалроқ иккиюзламачи АҚШ ҳукумати Исроилга 2000, 1800 ва 500 килограммлик бомбаларни етказиб бериши маълум бўлганди.   

AXIOS нашрининг ёзишича, Қўшма Штатлар Исроилга уруш бошланганидан бери 6,5 ​​миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатган. Жумладан, АҚШ фаластинликлар қирғини учун 10 000 дан ортиқ ўта вайрон қилувчи 2000 фунтли бомбалар ва минглаб Hellfire ракеталарини юборган.

Reuters ахборот агентлиги америкалик икки мансабдорга таяниб, Оқ уй томонидан сионистларга тутқазилган қуролларни санади. Рўйхат қуйидагича: 

▪️14000 – 907 кг (2000 фунтли) МК-84 бомбалари;

▪️6500 – 227 кг (500 фунтли) МК-82 бомбалари;

▪️3000 – Hellfire ракеталари;

▪️1000 – бункерга қарши бомбалар;

▪️2600 – кичик ўлчамли ҳаво бомбалари ва бошқа ўқ-дорилар.

Мутахассисларнинг фикрича, қурол-яроғ етказиб бериш статистикаси АҚШнинг Исроилга ҳарбий ёрдами Оқ уй даъво қилганидек сезиларли даражада камаймаганини кўрсатяпти.

Мавзуга алоқадор