29.06.2024 15:45

Путин кўпроқ ядровий ракеталар ишлаб чиқаришга чақирди

Кеча, 28 июнь куни Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан онлайн мулоқотида кўпроқ ўрта ва қисқа масофали ядровий ракеталар ишлаб чиқариш кераклигига эътибор қаратди. 

Путин бунга АҚШнинг бутун дунё бўйлаб ўрта ва қисқа масофага учувчи ракета тизимлари мавжудлигини мисол қилиб келтирган.
"Қўшма Штатлар нафақат бу ракета тизимларини ишлаб чиқаради, балки уларни Европа ва Данияга жойлаштирди. Улар яқинда Филиппинга ҳам шундай ракеталарини жўнатган", – деган Путин.
Унинг сўзларига кўра, Россия албатта жавоб чораларини кўриши керак. 

"Афтидан, биз ҳам ядровий каллакларни олиб юрувчи ракеталарни ишлаб чиқаришимиз керак. Кейин эса хавфсизлигимизни таъминлаш учун уларни қаерга жойлаштиришни ҳал қилишимиз лозим", – деган Россия раҳбари.

Маълумот учун, 2019 йилда АҚШ собиқ иттифоқ билан 1987 йилда имзолаган, 500 дан 5500 километргача учишга қодир бўлган ядро ракеталари тўғрисидаги шартномадан чиққанди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.