-
Хабарда айтилишича, Ҳизбуллоҳ ҳаракати бош котиби Ҳасан Насруллоҳ бир кун аввал Исроил армиясининг Байрутнинг жанубий ҳудудларида уюштирган ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган.
-
Фаластин, Ливан ва Ямандаги нодавлат ва кам ресурсга эга қаршилик кучлари қудратли давлат қўллаб-қувватлови остидаги Исроил арсеналига қарши бир йил давомида самарали қаршилик кўрсатаётгани мустамлакачиликка қарши озодлик урушлари тарихида чинакам тарихий ютуқ ҳисобланади – тадқиқотчи Ҳишам Сафиаддин мақоласидан.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 358 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Исроил армияси ўта аниқ разведка маълумотлари асосида Ҳизбуллоҳнинг Ливан пойтахти Бейрут шаҳрининг Даҳия туманидаги ер остида жойлашган ҳаракат бош қароргоҳига берилган авиазарба натижасида Ҳасан Насруллоҳ ўлдирилганини маълум қилди. Ҳизбуллоҳ манбалари унинг ҳалок бўлмагани, бироқ яраланганини билдирди.
-
Ироқ ва Қўшма Штатлар халқаро коалиция миссиясини 2025 йилнинг сентябригача якунлашини эълон қилди. Бироқ Вашингтон бу "ҳали қўшинларни олиб чиқиш эмас"лигини таъкидлади.
-
Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари ҳамда АҚШ давлат котиби ўртасида «C5+1» форматидаги учрашув бўлиб ўтди.
-
АҚШда қотилликда айбдор деб топилган имом Марселус «Халифа» Уильямс ўлимга олиб келадиган инъекция орқали қатл этилди. Уильям 1998 йилда журналист Фелисия Гейлни ўлдирганликда айбланиб 2001 йилда ўлимга ҳукм қилинган. Прокурорлар қотиллик қуролида унинг ДНКлари топилмаганини айтиб, "янада кенгроқ тергов ўтказиш" учун ижрони кечиктиришни сўраганига қарамасдан, ҳукм ижро этилди.
-
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровга ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида давлатлар бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилиш муҳимлигини айтди. Аввалроқ Тошкентдаги мактабда рус тили ўқитувчиси ўқувчини ургани юзасидан РФ ТИВ расмий вакили Ўзбекистондан расмий тушунтириш сўралганини маълум қилган эди.
-
Исроил армияси охирги 24 соат ичида Ливаннинг турли ҳудудларига ҳаво ҳужумларини уюштиришда давом этмоқда, натижада 94 киши ҳалок бўлди, 168 киши тан жароҳати олди. Ливан ССВ ҳужумлар натижасида жами 748 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.
-
Қозоғистон ҳукумати Амир Темур томонидан бунёд этилган Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини давлат муҳофазасига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Мазкур қадам Қозоғистонда туризм саноатини янада ривожлантириш учун янги истиқболларни очиши кутилмоқда.