Покистон шимоли-ғарбидаги тўқнашувларда қурбон бўлганлар сони 37 кишига етди, 150 дан ортиқ киши жароҳат олди, дея хабар бермоқда AFP. 

Куррамда яшовчи гуруҳлар ўртасида ер учун тўқнашувлар мунтазам равишда бўлиб туради. Жумладан, жорий йилнинг июль ойида қўзғалган қуролли тўқнашувда 35 киши ҳаётдан кўз юмганди. Ҳодисадан сўнг расмийлар ва маҳаллий оқсоқоллар воситачилигида сулҳга эришилганди. Айни пайтда 10 та туманда яна жанглар бошланди. 

"Ер талашишдан бошланган зиддият автомат қуроллар ва артиллериядан фойдаланишгача билан кенг кўламли қуролли тўқнашувга айланиб кетди", - деди журналистларга исми сир қолиш шарти билан маҳаллий маъмурият аъзоларидан бири. 

Пешовар маъмурияти расмийсига кўра, 28 та уй зарар кўрган. Можаронинг кучайишига унинг иштирокчилари ўртасидаги диний тафовут ёрдам бермоқда, уларнинг бир қисми сунний, бир қисми эса шиалар ҳисобланади.

Мавзуга алоқадор