28.09.2024 11:30

АҚШ Ироқни тарк этишга шошилмаяпти

АҚШ бошчилигидаги коалициянинг Ироқдаги ҳарбий миссияси 2025 йилнинг сентябригача якунланади, сўнгра икки томонлама хавфсизлик бўйича ҳамкорликка ўтилади. Бу ҳақда жума куни АҚШ ва Ироқ қўшма баёнотида айтилган.

Қўшма Штатлар Ироқда 2500 га яқин ва қўшни Сурияда 2014 йилда икки давлатда фаолият юритаётган ИШИД гуруҳига қарши кураш учун тузилган коалиция таркибида 900 га яқин аскарга эга.

Қўшма баёнотда бир нечта тафсилотлар, жумладан, қанча АҚШ қўшини Ироқни тарк этиши ва қайси базалардан чиқиши ҳақида маълумот берилган.

Жума куни журналистларга берган брифингида АҚШнинг юқори мартабали мулозими бу ҳаракат қўшинларни олиб чиқиш эмаслигини айтди ва қўшинлар Ироқни тарк этадими ёки йўқлигини айтишдан бош тортди.

“Мен сизга шуни эслатиб қўймоқчиманки, бу қўшинларни олиб чиқиш эмас. Бу ўтиш даври. Бу коалициянинг ҳарбий миссиясидан АҚШ ва Ироқ ўртасидаги икки томонлама хавфсизлик муносабатларини кенгайтиришга ўтиш”, - деди Пентагон вакили.

Январь ойида Ироқ бош вазири Муҳаммад Шиа ал-Суданий Вашингтон билан ҳамкорлик форматини ўзгартириш бўйича музокараларни бошлаганди. Ўшанда у АҚШнинг ёрдамини қадрласа-да, Америка қўшинлари беқарорлик манбаига айлангани, кўпинча нишонга айланмоқда ва жавоб чораларини Ироқ ҳукумати билан келишмаган амалга оширмоқда.

Reuters агентлиги аввалроқ келишувга кўра, юзлаб аскар мамлакатни 2025 йил сентябригача, қолганлари эса 2026 йил охиригача тарк этиши ҳақида хабар берган эди. Режа бўйича барча коалиция кучлари ғарбий Анбар вилоятидаги Айн ал-Асад ҳаво базасини тарк этади ва 2025 йил сентябригача Бағдоддаги сонини сезиларли даражада камайтиради.

АҚШ ва бошқа коалиция қўшинлари Эрбилда қолиши кутилмоқда. Бошқа давлатлар, жумладан Германия, Франция, Испания ва Италия ҳам коалицияга юзлаб аскарларини қўшмоқда.

Расмийлар журналистларга АҚШнинг Суриядаги миссияси давом этишини айтди.

Гарчи асосий эътибор ИШИДга қарши курашга қаратилгандек кўринса-да, АҚШ расмийлари мамлакат қўшинларининг мавжудлиги Эрон таъсирига қарши стратегик позиция сифатида ҳам хизмат қилишини тан олади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.