28.09.2024 15:40
975

Ҳизбуллоҳ раҳбари Ҳасан Насруллоҳнинг ўлганини тасдиқлади

Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати Исроилнинг кеча Ливан пойтахти Байрутга уюштирган ҳужуми чоғида ўз бош котиби Ҳасан Насруллоҳ ўлганини тасдиқлади.

Хабарда айтилишича, “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати бош котиби Ҳасан Насруллоҳ бир кун аввал Исроил армияси томонидан Байрутнинг жанубий ҳудудларида уюштирилган ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган.

Ҳисоботда Ҳизбуллоҳнинг бошқа етакчиларининг ўлимига ҳам ишора қилинган, бироқ уларнинг номи тилга олинмаган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.