28.09.2024 12:35

Исроил армияси Ҳизбуллоҳ етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ўлдирилганини иддао қилмоқда

Исроил армияси Ҳизбуллоҳ етакчисининг ўлдирилиши тафсилотларини ошкор қилди. Қайд этилишича, ўта аниқ разведка маълумотлари асосида Исроил ҳаво кучлари самолётлари Бейрутнинг Даҳия туманидаги турар-жой биноси тагида ер остида жойлашган Ҳизбуллоҳнинг марказий қароргоҳига ҳужум қилган.

“Ҳужум Ҳизбуллоҳнинг юқори мартабали раҳбарияти штаб-квартирасида Исроил давлати фуқароларига қарши террорчилик фаолиятини мувофиқлаштирган вақтда юз берган”, дейилади хабарда.

Ўз навбатида, Ҳизбуллоҳ Ҳасан Насруллоҳ Исроилнинг йирик ракета ҳужумидан омон қолганини билдирди.

Ҳаракат вакилларининг сўзларига кўра, Насруллоҳ яраланган, бироқ шифокорлар уни қутқариб қолишга муваффақ бўлишган.

«Ҳизбуллоҳ» тез орада расмий баёнот эълон қилади, унда Насруллоҳнинг аҳволи ва бугун кечқурун содир бўлган воқеалар ҳақида сўз боради”, - дея қўшимча қилди вакил.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.