27.09.2024 10:40

Бахтиёр Саидов Сергей Лавровга ўзаро муносабатларда бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик муҳимлигини айтди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов россиялик ҳамкасби билан Нью-Йоркда учрашди. Бу ҳақда вазир ўз Telegram каналида хабар қилди.

Хабарда стратегик шерикликнинг долзарб мавзулари, шунингдек, бўлажак олий ва юқори даражадаги тадбирларга тайёргарлик кўриш юзасидан атрофлича суҳбат ўтказилгани таъкидланган.

Шунингдек, учрашувда давлатлар бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилиш муҳимлигини таъкидланган. 

«Биз иттифоқчилик руҳидаги доимий мулоқотимизни давом эттиришга келишиб олдик», — деб ёзди вазир.

Мазкур баёнот Тошкентдаги мактабда рус тили ўқитувчиси ўқувчини ургани юзасидан Россия ТИВ расмий вакили Ўзбекистондан расмий тушунтириш сўралганини маълум қилгани ортидан эълон қилинди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.