Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 248 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️ Босқинчилар Бурейж лагери, Шужайя ҳудуди, Дайр ал-Балаҳ ва Рафаҳга ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 37 084 киши шаҳид бўлди.

▪️ Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида ишғолчилар Тубас, Тулкарм, Наблус, Байтлаҳм, Халил, Женин ва Қалқиляга бостириб кирди. Икки фаластинлик ҳалок бўлди, 4 нафари яраланди, улардан 2 нафари бола. Тубасда қаршилик жангчилари босқинчилар билан шиддатли жанглар олиб бормоқда.

▪️ Ғазо ҳукумати: Ғазода уруш бошланганидан бери 150 журналист ҳалок бўлди.

▪️ Ҳизбуллоҳ Голан ва Кфар Шуба тепаликларида 6 та амалиёт ўтказди. Ракеталар Удемдаги ишғол артиллерия дивизияси қароргоҳигача етиб борди.

▪️ Ал-Қудс бригадалари: Карем абу Салем (Карам Шалом) назорат-ўтказиш пунктида мухолифлар отрядига ҳужум қилдик, шунингдек, Ғазо марказидаги ишғол техникасини йўқ қилдик.

▪️ Исроил армияси Бош штабининг собиқ раҳбари, генерал-лейтенант Гади Айзенкот, “Махане Мамлахти” партияси етакчиси Бени Ганц ҳамда Ғазодаги дивизия қўмондони Ави Розенфельд Нетаняху ҳукуматини тарк этди. ҲАМАС: Ганц ва Айзенкот чўкаётган кемани биринчилардан бўлиб тарк этишди.

▪️ Иордания, Марокаш, АҚШ, Канада, Франция, Бразилия, Испания, Буюк Британия, Нидерландия ва Индонезияда Фаластинни қўллаб-қувватловчи оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда.

▪️ Ғазода АҚШ махсус қўшинлари бошчилигида амалга оширилган қутқарув операцияси давомида ҲАМАС қўлидаги уч асир, улардан бири Америка фуқаролигига эга, ҳалок бўлди. Мазкур қатлиомда 274 нафар тинч аҳоли вакили қурбон бўлди, 698 киши жароҳатланди.

▪️ Исроилнинг 12-каналида араб маданиятига бағишланган кўрсатув олиб борувчи актриса ва янгиликлар бошловчиси Лама Татур Instagram ижтимоий тармоғида ҲАМАС қўлидан озод қилинган аёл ҳақида: “9 ойлик асирликдан кейин гаровга олинган одам шундай кўринадими? Унинг қошлари, териси, сочлари, тирноқлари меникидан яхшироқ кўриняпти! Бунинг учун ҳақиқатан ҳам бегуноҳ болалар ва аёлларни ўлдириш керакмиди?” деб ёзгани учун ишдан бўшатилди.

Мавзуга алоқадор