10.06.2024 12:26

Қозоғистонликларнинг ЛГБТ тарғиботига қарши петицияси кўриб чиқиш учун қабул қилинди

Қозоғистон Маданият ва ахборот вазирлиги ЛГБТ тарғиботига қарши халқ петициясини кўриб чиқиш учун қабул қилди.

«E-Petition.kz» расмий порталида эълон қилинган “Биз Қозоғистон Республикасида очиқ ва яширин ЛГБТ ташвиқотига қаршимиз!” петицияси расмий кўриб чиқиш учун керакли миқдордаги имзоларни тўплади. Қозоғистон Республикаси “Маъмурий процедура-процессуал кодексининг 90-4-моддасига кўра, 50 минг имзо тўплаш чегарасига етгандан сўнг, Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги петицияни кўриб чиқиш учун қабул қилди. Қозоғистон Республикаси Арбитраж процессуал кодексининг 90-5-моддасига мувофиқ, аризани кўриб чиқиш муддати у рўйхатга олинган кундан бошлаб 40 иш кунигачани ташкил этади”, - дейилади вазирлик хабарида.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, мазкур масалада манфаатдор томонлар, давлат органлари ва жамоат бирлашмалари вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳ ишини ташкил этади. Халқ мурожаати муаллифи Қозоғистон ота-оналар иттифоқи раҳбари Багила Балтабаева эди.

Қозоғистонда ЛГБТ тарғиботини тақиқлашни кўзда тутувчи қонун талаблари мавжуд эмас. Шундай бўлишига қарамасдан, жорий йилнинг февраль ойида Ахборот вазирлиги ЛГБТ+ ўсмирлар сайтини “Интернет-ресурсда болалар саломатлиги ва ривожланишига зарар етказувчи маълумотларни жойлаштириш билан боғлиқ қонун бузилиши аниқлангани” важи билан блоклади. Март ойида Олмаота маъмурияти «Феминита» ҳаракатининг ҳар йили 8 март куни ўтказиладиган маршини ўтказишини маршдаги “бир жинсли муносабатлар, никоҳлар, ЛГБТ рамзлари”ни тарғиб қилгани учун тақиқлади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.