10.06.2024 17:16

Москвада ҳомиладор аёл рўмол ўрагани учун калтакланди

Россия пойтахтида ҳомиладор аёл рўмол туфайли ҳақоратланиб, сўнгра калтакланди. Бу ҳақда “База” Telegram канали хабар қилди.

21 ёшли москвалик Милана онаси билан “Домодедова” метро бекатига кираверишда турганида, 63 ёшли эркак уларга яқинлашиб, ҳақорат қилган: эркакка Милананинг қора рўмоли ва кўйлаги ёқмаган ва шунинг учун уни «матрёшка» (бир бирининг ичига солинадиган ёғоч ўйинчоқ – таҳр.) деб ҳақоратлаган ва сўнг ғойиб бўлган.

Бироқ орадан кўп ўтмай эркак темир таёқ билан қайтиб келиб, ҳомиладор Милана ва унинг онасини калтаклай бошлайди. “База” хабарига кўра, эркак ҳомиладор аёлнинг қорнига ҳам таёқ билан бир неча марта урган.

Ҳужум қилган шахс аллақачон қўлга олинган. Жабрланувчи эса касалхонага ётқизилган, боланинг ҳаёти хавф остида қолмоқда - ҳомила қимирламаяпти, аммо юрак уриши сзилмоқда.

Мазкур ҳужум Россия Давлат Думаси вице-спикери, “Янги халқ” партиясидан депутат Владислав Даванковнинг кенг муҳокама қилинган ташаббуси фонида юз берди. Даванков 28 май куни таълим муассасаларида диний либосларни (рўмол, ҳижоб ва ниқоб) танлаб тақиқлаш бўйича қонунчилик ташаббуси билан чиққан эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.