18.07.2024 12:15
Трампга суиқасд пайтида ҳалок бўлган америкаликнинг пости шов-шув бўлди
Америкада мамлакат президентлигига номзод Дональд Трампга уюштирилган ҳужум вақтида ҳалок бўлган 50 ёшли ўт ўчирувчи Кори Комператорга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Аввалроқ отишма қурбони ҳақидаги маълумотни Пенсильвания губернатори Жош Шапиро ҳам тасдиқлаганди.
“Кори яхши ота, профессионал ўт ўчирувчи эди. У ҳар якшанба черковга борарди. Кори нафақат оиласини, балки ўз жамоасини ҳам яхши кўрарди”, – деган губернатор марҳумни хотирлаб.
“Кори яхши ота, профессионал ўт ўчирувчи эди. У ҳар якшанба черковга борарди. Кори нафақат оиласини, балки ўз жамоасини ҳам яхши кўрарди”, – деган губернатор марҳумни хотирлаб.
Айниқса Корининг блогерлар ва журналистлар эътиборини тортган пости интернетда тарқалиб, 35 млндан ортиқ ўқилди. Постда эркак сионистларнинг бомбардимонларидан жабр кўраётган фаластинликларни Иккинчи жаҳон уруши даврида АҚШнинг ядровий ҳужумидан жабрланган японлар билан солиштирган.
Унда Кори америкалик телебошловчи Пирс Морганнинг уруш тугаганидан сўнг фаластинликлар қаерда яшаши ҳақидаги саволига жавобан:
“Буни уларнинг ўзлари ҳал қилишади, худди японлар каби", – деб ёзган.
Бу сўзлари билан Кори Иккинчи жаҳон уруши пайтида Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига ташланган ва юз минглаб тинч аҳолининг ҳаётига зомин бўлган атом бомбаларига ишора қилган.
Эслатиб ўтамиз, Пенсильвания штатининг Бутлер шаҳрида сайловолди ташвиқоти вақтида АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга ўқ узилганди. Ҳодиса вақтида бир киши ҳалок бўлиб, икки киши яраланган эди. Хавфсизлик кучлари ҳужумчини отиб ташлаган.