Бомбаланаётган Ғазо: 285-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 285 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Хон Юнисга,
Нусейрат лагерига ва Байт-Лахияга ҳужум қилди. 60 дан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмди. Уруш
бошланганидан буён 38 713 киши шаҳид бўлди.
▪️Ғарбий Соҳилда икки фуқаро юк
машинасида Исроил аскарлари Женинга бостириб кирди ва у ерда Женин батальони командирларидан бири
Нур Шалабийни ҳибсга олди. Бу соатларда фашистлар Қалқиля, Қуддус ва Халилга ҳам бостириб киришди.
▪️Ҳизбуллоҳ босиб олинган ҳудудларга 60 дан ортиқ «Катюша»
ракеталарини учирди. Темир гумбаз ҳужумга дош бера олмади ва ракеталарнинг бир
қисми Мерондаги авиабазага етиб келди.
▪️Ҳусийлар
Қизил денгиздаги Chios Lion нефть
танкерига ҳужум қилишда
камикадзе қайиқдан фойдаланди.
▪️Босқинчилар Ливаннинг Аита аш-Шаб ва Ал-Бустон шаҳарларига
ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида 3 нафар бола ҳалок бўлган.
▪️Wall Street Journal: Исроил Маваси чодир лагерига ҳужум
пайтида ҳар бири минг фунт оғирликдаги 8 та бомба ишлатган.
▪️Охирги 10 кун ичида Ғазода
нацистларнинг 6 та бошпанага уюштирилган ҳужумлари натижасида 100 киши ўлган.
▪️ЖССТ: Исроил Ғазо ва Ғарбий
Соҳилдаги шифохоналарга асоссиз ҳужумларини тўхтатиши керак. Исроилга таъсир
кўрсатадиганлар унга ўз амалиётларини тўхтатиш учун босим ўтказишга
мажбурдирлар.