Дайр-аз-Зорда нималар бўляпти
Дунёнинг диққати Исроил-Эрон можаросига қаратилган бир вақтда, Сурияда кутилмаган ҳодисалар рўй бера бошлади. Дайр-аз-Зор вилоятида ҳукумат кучлари билан бирлашган маҳаллий араб қабилалари мамлакат шимоли-шарқини назорат қилаётган “Сурия демократик кучлари” (СДК) курд коалициясига қарши ҳужумларни амалга оширмоқда. Бир кун олдин содир бўлган тўқнашувда 3 киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди.
Жанглар
Дайр-аз-Зор ва Фуротнинг шарқий қисмида, Зийбон, Ал-Латва ва Абу Ҳамам
қишлоқлари ҳудудида бўлиб ўтган. Вилоятдаги кўплаб аҳоли пунктларида фавқулодда
ҳолат эълон қилинган, аҳолига уйларини тарк этмаслик буюрилган.
Сурия
ҳарбийлари Дайр-аз-Зор вилоятида жойлашган энг йирик нефть кони яқинидаги
Ал-Умар нефтни қайта ишлаш заводидан АҚШ томонидан қўллаб-қувватланувчи СДК
кучларини тозалади. Ҳозирда нефть конига Сурия армияси кучлари киритилмоқда.
Дайр-аз-Зор
Суриядаги қарийб 10 йилдан бери курд гуруҳлари назоратида бўлган ягона нефть ва
газ қазиб олувчи минтақа бўлиб, бу ерда АҚШнинг 20 дан ортиқ ҳарбий базалари мавжуд.
Қизиғи шундаки, АҚШ қўшинлари Ал-Умар газни қайта ишлаш заводида ҳам жойлашган
ва 2018 йилда Ал-Умар газ конига ҳужум пайтида “Вагнер” ХҲК жангарилари АҚШ
армияси томонидан қирғин қилинганди.
Аммо
ҳозир вазият ўзгарган. Башар Асад ҳукумати маҳаллий араб қабилаларини ўз
томонига оғдириб, уларнинг ёрдами билан курдларни минтақадан олиб чиқармоқда,
бу эса америкаликларнинг чекиниши билан баробардир. Бу Сурия учун яхши
имконият, чунки урушдан олдин ҳукумат нефть ва газга бўлган эҳтиёжини шу
минтақа орқали қондирарди.
Иккинчидан,
Дайр-аз-Зор ва бутун Фуротнинг шарқий қирғоғи ҳам Ироқ-Сурия магистралини
боғлайдиган ҳудуддир. Кўп йиллар давомида АҚШ ва Исроил авиацияси вақти-вақти
билан бу ҳудудни бомбардимон қилиб, у ерга Эронга алоқадор қуролли кучларнинг
жойлаштирилишига йўл қўймасликка ҳаракат қилди. Мутахассисларнинг фикрича,
бунга Эрон қуроллари шу йўл бўйлаб Ироқ орқали Сурияга, у ердан эса Ливан ва
Фаластинга олиб ўтилаётгани сабаб бўлган.
Эрон ва
Сурия чегарадаги муҳим транспорт йўлагида мустаҳкам ўрнашиб олишга уринаётган
кўринади. Айни пайтда, сўнгги кунларда Суриядаги Эрон прокси кучларининг
мамлакат жануби-ғарбий қисмига, Жўлон (Голан) тепаликлари ҳудудига
босқичма-босқич чекиниши кузатилмоқда. Эрон узоқ кутилган зарбани Жўлон минтақасидан
бошлашни режалаштираётган бўлиши мумкин.
Яна шуни таъкидлаш жоизки, сўнгги ойларда Сурия ва Туркия ўртасида Москва воситачилигида олиб борилган тинчлик музокараларининг асосий мавзуларидан бири СДК ва уларга қарши ҳар икки давлат томонидан олиб борилган ҳарбий операция бўлган. Охирги операция ҳам Туркия билан келишилган ҳолда амалга оширилган кўринади. Демак, ишонч билан айтишз мумкинки, Яқин Шарқдаги кескинлик ҳар томонлама кучайиб бормоқда.
Айни
пайтда, АҚШ Дайр-аз-Зордаги жангларга тўғридан-тўғри аралашмоқда. Ушбу ҳудудда
АҚШ қирувчилари кузатилган.
Сурия курдларининг Дайр-аз-Зордаги улуши 19,9 фоиз, араблар эса 76,6 фоизни ташкил этади.