Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 307 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Жабалия лагери, Хон Юнис ва Ғазо марказидаги уйлар ва одамлар бўлган чодирларга ҳужум қилди. 24 соат ичида 27 киши шаҳид бўлди. 

 ▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Балат, Наблус, Женин ва Халил лагерларига бостириб кирди. 4 киши жароҳатланган.

 ▪️Ал-Қассам бригадалари Хон Юнис шаҳри шарқида пиёда ишғол отрядини йўқ қилди. 

 ▪️Ҳусийлар Қизил денгизда 3 та кемага ҳужум қилишди: АҚШнинг иккита USS Cole ва USS Lassen эсминецлари ва Contship Ono савдо кемасига.

 ▪️Туркия Жанубий Африка Республикасининг Халқаро судга киритган Исроилнинг Ғазо аҳолисини геноцид қилишига қарши даъвосига расман қўшилди.

 ▪️Британия ташқи ишлар вазири Ғазо бўйича: Тинч аҳолини атайлаб очликдан ўлдириш уруш жинояти ҳисобланади.

 ▪️Ғазо уруши бошланганидан буён Европанинг 605 шаҳрида Фаластинни қўллаб-қувватловчи 22 минг намойиш бўлиб ўтди.

Мавзуга алоқадор