08.08.2024 10:59

Марокашда Исроилнинг дипломатик ваколатхонаси қайта очилади

Исроилнинг Марокашдаги дипломатик ваколатхонаси Ғазода Исроил ҳарбий амалиётлари бошланганидан бери биринчи марта ўз фаолиятини давом эттиради. 

Фаластинпараст маҳаллий фаоллар Работнинг ушбу қарори мамлакатни беқарорлаштириши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Марокашликлар Тель-Авив мусулмон Ҳасан Каибни Работдаги дипломатик вакил этиб тайинлашга қарор қилганига мутлақо ишонаётгани йўқ, деб ёзади Arab News. 

"Марокаш давлати марокашликларнинг қаршиликларига қарамай, жинсий тажовузкор жиноятчи Давид Говринни (Исроилнинг Работдаги собиқ элчиси) янги ҳарбий жиноятчи билан алмаштиришга қарор қилгани уятли", – дея изоҳ берди Марокаш [Исроил билан муносабатларни нормаллаштиришга қарши] фронти аъзоси Муад Ал-Жаҳрий.

2023 йил 18 октябрда Говрин ва Исроил дипломатик миссиясининг бошқа ходимлари минглаб намойишчилар Исроилнинг Работдаги офисини тўсиб қўйишга ваъда берганидан кейин хавфсизлик мақсадида Марокашни тарк этганди. Дипломатик манбалар Исроилнинг Работдаги ваколатхонасини шу ёзда янги ходимлар билан қайта очиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.