-
Мьянма ғарбидаги Раҳин штатида ҳарбийлар ва исёнчи Аракан армияси ўртасида авж олаётган тўқнашувларда маҳаллий роҳинжа мусулмонлари қурбон бўлмоқда. Уларнинг бир қисми, жумладан, осколька ва ўқ жароҳатини олган ярадорлар қўшни Бангладешга қочиб ўтди.
-
АҚШ Океан ва Атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси (NOAA) ҳисоботига кўра, июль ойи рекорд даражада иссиқ бўлди. Шунингдек, Ер юзида кетма-кет 14 ойдирки ҳарорат кўтарилиши қайд этилмоқда.
-
Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалди (Сатибалдиули) икки йил ичида 32,8 миллиард тенге ёки 1,6 миллиард доллардан ортиқ ноқонуний сотиб олинган мол-мулкини давлатга қайтарди. Сатибалди ҳозирда ўртача тартибли ахлоқ тузатиш муассасасида жазони ўтамоқда.
-
Боку İran İnternational, Kan ва The Telegraph каби хорижий ОАВлар тарқатган Озарбайжон ҳудудида Исроил қўшинлари мавжудлиги ҳақида хабарларни рад этди. Озарбайжон ҳудудида ҳеч қандай хорижий давлатнинг ҳарбий кучлари мавжуд эмаслигини маълум қиламиз ва бу борада ёлғон маълумотларга асосланган ахборот манипуляциясини кескин қоралаймиз”, - дейилади баёнотда.
-
Украина армияси бош қўмондони Александр Сирский илк бор украин қуролли кучларининг Курск вилоятидаги амалиётига изоҳ берди. “Айни пайтда Россия Федерациясининг 1000 кв. км. га яқин майдони назоратимиз остида”, - деди у.
-
Туркиянинг Эскишеҳир шаҳрида фашистларнинг рамзини тақиб олган ниқобли йигит масжид ҳовлисидаги одамларга болтача ва пичоқ билан ҳужум қилди. Ҳодисада 7 киши жароҳатланди. Ҳужумчи полиция томонидан қўлга олинди.
-
Шимолий Ирландия полицияси Доун графлигидаги масжидга ҳужум қилган исломофоб жангари шахсни аниқлаб, ҳибсга олди. У асосан бангладешликлар борадиган масжид биносига молотов коктейлини улоқтирган, бироқ мўъжизавий тарзда ёнғин чиқмаган.
-
Қуръони карим - Аллоҳнинг каломидир. Ундан бир қатор ғайбий хабарлар ҳам ўрин олган бўлиб, ушбу ғайбий хабарларга бағишланган рисоламизнинг ўн биринчи қисмида Қуръони Каримнинг муҳофаза қилиниши ҳақида суҳбатлашамиз. Ўн биринчи қисм видеосини сайтимизда томоша қилишингиз мумкин.
-
Туркиянинг Бамакодаги элчиси Эфе Жейлан бошчилигидаги турк делегацияси Мали Бош штаб раҳбари генерал Умар Диарра билан учрашди. Учрашувда Туркия ҳарбий делегацияси Мали ҳукуматига террорчи гуруҳларга қарши курашда ҳарбий ёрдам кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади.
-
Россиядаги “Ватандош” ўзбек жамияти раҳбари Усмон Баратов тўрт йил муддатга қамалди. У январь ойида Россияда тухум нархи ошгани ҳақидаги хабарлардан сўнг “Одноклассники” ижтимоий тармоғидаги саҳифасига товуқлар суратини жойлаштириб, «Тухум бўлиши учун хўрозларни урушдан қайтаринг» деган мазмунда изоҳ қолдирган эди.