12.08.2024 20:06

Ирландияда масжидга ўт қўймоқчи бўлган шахс ушланди

Шимолий Ирландия полицияси Доун графлигидаги масжидга ҳужум қилган исломофоб жангари шахсни аниқлаб, ҳибсга олди, дея хабар қилди Belfast Telegraph.

42 ёшли ирландиялик асосан Бангладеш диаспораси ташриф буюрадиган масжидга ҳужум қилганликда гумонланиб ҳибсга олинди. Шанба куни эрталаб масжид биносига ҳужум қилган шахс молотов коктейлини улоқтирган, бироқ мўъжизавий тарзда ёнғин чиқмаган. Ҳужум оқибатларини бомдод намозига келган диндорлар томонидан аниқланган.

“42 ёшли эркак жиноятлар, жумладан, ўт қўйиш, портловчи мосламани сақлаш ва қўрқитишга уринишда гумонланиб ҳибсга олинди. У ҳибсда қолмоқда”, — деди полиция вакили.

Оиласининг 4 авлоди ушбу масжидга ташриф буюрган муқимлардан Абдулробнинг сўзларига кўра, маҳаллий аҳоли содир бўлган воқеага катта ҳамдардлик билан муносабатда бўлишган ва мусулмон жамиятига ёрдам кўрсатишган.

"Маҳаллий аҳолининг ҳаммаси содир бўлганидан афсусда эканликларини айтишди, улар бизга гуллар, пирог, печенье ва бошқа кўп нарсаларни олиб келишмоқда", - деди мусулмон.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.