13.08.2024 11:35

175 йил ичидаги энг иссиқ июль бўлди

АҚШ Океан ва Атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси (NOAA) душанба куни эълон қилган ҳисоботга кўра, Июль ойида Ер юзасининг ўртача ҳарорати XX асрдаги ўртача ҳароратдан 1,21°C юқори бўлди. Бунинг натижасида метеорологик кузатувлар олиб борилаётган 175 йиллик давр мобайнидаги энг иссиқ июль ойи бўлди.

Африка, Европа ва Осиёда рекорд даражадаги энг иссиқ, Шимолий Америкада эса иккинчи энг иссиқ июль бўлди, дейилади ҳисоботда.

Мисол учун, Хитойда 52,9°C, Сардинияда 48,2°C, Жазоирда кечаси 39,6°C, Флоридадаги денгиз суви ҳарорати эса 37,2°Cгача кўтарилган.

Дунё океанидаги ҳарорат кетма-кет 15 ойдирки рекорд даражада ошиб, иккинчи энг иссиқ ҳарорат қайд этилди.

Ҳисоботда, шунингдек, Шимолий ярим шарнинг қор қоплами ва глобал океан музлари даражаси ўртача даражадан паст бўлгани ҳамда Антарктика музлиги иккинчи марта энг кам ҳажмда қайд этилгани билдирилди.

Аввалги иссиқлик рекорди 2019 йилнинг июль ойида ўрнатилган бўлиб, ўшанда ўртача глобал ҳарорат ҳозиргидан 0,2°С паст эди.

Ушбу ўзгаришларнинг сабаби қазилма ёқилғиларни ёқиш ва инсоннинг бошқа фаолиятидир.

G20 ва COP28 саммитларида жаҳон етакчилари атмосферага СО2 ва метан чиқиндиларини камайтиришга муваффақ бўлишса ҳам, ҳозир кузатилаётган иссиқ ва экстремал об-ҳаво шароити ўнлаб йиллар давомида сақланиб қолади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.