13.08.2024 08:48

Украина армияси бош қўмондони: Россиянинг 1000 кв. км. майдонини қўлга киритдик

Украина президенти Владимир Зеленский Телеграм-каналида Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирскийнинг видеоалоқа орқали қилган ҳисоботидан парча эълон қилди.

“Айни пайтда Россия Федерациясининг 1000 кв. км. га яқин майдони назоратимиз остида”, - деди Сирский.

"Биз Россиянинг Путин даврида қандай ҳаракат қилаётганини кўрмоқдамиз: 24 йил олдинги Курск фалокати - унинг ҳукмронлигининг рамзий бошланиши ва буларнинг барчаси қандай якунланаётганини кўрмоқдамиз", - дея 24 йил муқаддам чўкиб кетган “Курск” атом сув ости кемасига ишора қилди Зеленский.

Украина президенти "Россия бошқаларга олиб келган уруш энди ватанига қайтмоқда", деб таъкидлади. Унинг қайд этишича, Украина Қуролли кучлари айнан Курск вилоятининг Суми ўққа тутилган ҳудудларини назоратга олган. “Бугунги кун ва 1 июндан буён бу Суми вилояти ҳудудига қарийб 2100 та ҳужум уюштирди, шунинг учун операцияларимиз фақат Украина учун хавфсизлик, чегара ҳудудини россиялик ҳарбийлардан озод қилиш масаласидир”, - деди Зеленский.

Ўз навбатида, Урушни ўрганиш бўйича Америка институти (ISW) таҳлилчилари Александр Сирскийнинг Украина армияси 1000 кв. км. Россия ҳудудини назорат қилаётгани ҳақидаги баёнотининг тўғрилигига шубҳа билдиришди.

"ISW Украина кучлари тахминан 800 квадрат километр олдинга ўтгани ҳақидаги баёнотларни кўрди, аммо ISW Украина кучлари Украинанинг максимал даражада илгари сурилган барча ҳудудларни назорат қилишига ишонмайди", - дейилади хулосада.

Аввалроқ, душанба куни Украина қўшинлари кириб борган Россиянинг Курск вилояти губернатори вазифасини бажарувчиси Алексей Смирнов украин Қуролли кучлари 480 кв. км. метр майдонни ҳамда ҳудуддаги 28 та аҳоли манзилини назорат қилаётганини билдирган эди. Унинг маълумотларига кўра, украин қўшинлари мамлакат ичкарисига қараб 12 км, кенглиги 40 км бўлган ҳудудларни босиб олган.

Украинанинг DeepState лойиҳаси эса Россиянинг 44 та аҳоли манзили Украина Қуролли кучлари назорати остида эканлигини ёзди.

 

Курск вилоятида тўқнашувлар бўлаётган жабҳалар харитаси

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.