Роҳинжа қочқинларининг янги тўлқини Бангладешга кириб келмоқда
Мьянма ғарбидаги Ракхайн штатида ҳарбийлар ва исёнчи Аракан армияси ўртасида авж олаётган бир пайтда, Бангладешга роҳинжа қочқинларининг янги оқими кириб келди, деб хабар бермоқда “Ал-Жазира”.
“Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти шифокорларига кўра,
сўнгги кунларда Кокс-Базар қочқинлар лагерига осколька ва ўқ жароҳатларини олган 39 киши етиб келган.
Қурбонларнинг деярли ярми аёллар ва болалардир. Шифокорларнинг айтишича, йил
бошидан бери лагерга ярадорлар
келмаётган эди.
“Сўнгги бир неча кун ичида чегарани кесиб ўтган ярадор
қочқинлар сонига келсак, уларнинг жароҳатлари табиати қуролли тўқнашувдан
далолат беради. Шубҳасиз, Мьянмада
тинч аҳоли роҳинжалари учун яшаш майдони кундан-кунга қисқармоқда, одамлар
жангларга жалб этилмоқда ва хавфсизлик
учун Бангладешга қочишга мажбур бўлмоқда”, - дейди “Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти
ходими Орла Мерфи.
Human Rights Watch ташкилотининг маълум
қилишича, ҳарбийлашган гуруҳлар ва ҳукумат қўшинлари роҳинжаларнинг минглаб
уйларига ўт қўйиб, тинч аҳоли вакилларини оммавий қирғин қилган, эркак ва
болаларни ўз сафларига мажбурлаб ёллаган.
2017
йилда 750 минг роҳинжа Бангладешга қочган, ватанларида қолганлар эса асосан
лагерларда яшаб, ҳаракатланиши чекланган.