Инсоният шармандалиги: Ғазо секторига тарихда энг кўп бомба ташланди
Жаҳон тарихидаги энг ҳалокатли Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги аччиқ хотиралар Лондон узра бомбалар ёмғири ёғдирилгани, Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбалари ташлангани, Дрезденга қилинган ҳужумлар каби воқеалар билан ёдда қолган. Бироқ бугунги кунда Ғазо секторида содир бўлаётган воқеалар ҳатто ўша фожиаларни ҳам арзимас қилиб қўядиган фалокатга йўл очди. 2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армияси томонидан амалга оширилган шафқатсиз ҳаво ҳужумлари инсоният кўрган энг катта ҳалокатга сабаб бўлди.
81 минг тонна бомба ташланган Ғазо секторида жуда кўп
одамнинг ҳаёти тубдан ўзгарди.
Минглаб тинч аҳоли, аёллар ва болалар ҳалок бўлди, миллионлаб одамлар ўз
уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди.
Тел-Авивнинг халқаро ҳуқуқни менсимаётган ҳаракатлари замонавий урушлар
шафқатсизлиги ва инсоният фожиасини яққол фош қилади. Ғазо секторидаги бу офат жаҳон ҳамжамиятининг
кўз ўнгида рўй бермоқда ва тарихда энг қора саҳифалардан бири сифатида қайд
этилмоқда.
Фашистлар Германиясининг Британияни йўқ қилишга уриниши
Иккинчи жаҳон уруши вақтида фашистлар Германияси Лондон ва Британиянинг бошқа
шаҳарларига кучли ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Гитлер душманни таслим
бўлишга мажбурламоқчи бўлди. 1940-1941 йиллар давомида Германия ҳаво кучлари шаҳарга
20 минг тонна бомба ташлади.
Бу ҳужумлар минглаб тинч аҳолининг ўлимига олиб келди, аммо
Британия халқининг қаршилигини синдира олмади. Лондон бомбардимони тарихдаги энг ҳалокатли
ҳаво ҳужумларидан бири сифатида танилган бўлса-да, ўша пайтда содир бўлган
вайронагарчилик кўлами биз замонавий урушларда кўриб турганимизчалик эмас.
Японияга ядровий зарба
1945 йилда Қўшма Штатлар Япониянинг Хиросима ва Нагасаки
шаҳарларига атом бомбалари ташлади. Хиросимага ташланган «Болакай» код номидаги бомба 15 минг
тонна тротил қувватига эга портлашни келтириб чиқарди. Нагасакига ташланган
"Бақалоқ"
кодли бомба ҳам кам ҳалокатга олиб келмади.
Бомбалар юз минглаб одамларнинг ўлимига, Япониянинг таслим бўлишига ва Иккинчи Жаҳон урушининг тугашига олиб келди. Шунингдек, вайронагарчилик инсоният тарихида ўчмас из қолдирди ва бутун дунёга ядро урушининг даҳшатли оқибатларини кўрсатди.
Хиросима, 1946 йил март / Фото: “Рейтерс”
Дрезденнинг
бомбардимон қилиниши
Уруш
тугаши арафасида Иттифоқчи кучлар Германиянинг Дрезден шаҳрига катта ҳаво
ҳужуми уюштирди. 1945 йил 13-15 февралдаги бомбардимон пайтида 4 минг тоннага
яқин бомба ташланган.
Ҳужум
шаҳарни деярли йўқ қилди ва кўплаб тинч аҳолининг ўлимига олиб келди. Бу
воқеа урушдан кейинги даврда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб, тинч аҳоли
нишонларига қилинган ҳужумлар ахлоқий жиҳатдан чуқур шубҳа уйғотди.
Ғазо секторидаги вайроналар Иккинчи жаҳон уруши кўламидан
ҳам ошиб кетди
2023 йил 7 октябрдан бугунги кунгача Исроил Ғазога 81 минг
тонна бомба ташлади. Бу Лондон, Хиросима, Нагасаки ва Дрезденга ташланган бомбалардан анча юқори.
Ҳозиргача 40 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди, 90 мингдан ортиқ киши жароҳат олди. 10 минг киши ҳануз бедарак йўқолган деб ҳисобланади. Қурбонларнинг 70 фоизи аёллар ва болалардир.
Исроил ҳужумларининг иқтисодий зарари 33 миллиард долларга
етди. Ҳужумлар 150 минг уйнинг тўлиқ вайрон бўлишига олиб келди, 80 минг уй
яроқсиз ҳолга келди ва 200 минг бино қисман вайрон бўлди.
Бундан ташқари, 197 та давлат биноси, 115 та мактаб ва
университетлар бутунлай вайрон бўлган. 330 та ўқув биноси қисман вайрон бўлган.
Ғазо инфратузилмаси ҳам жиддий зарар кўрди. 34 та шифохона
ва 68 та поликлиника ишдан чиққан, 3030 километр электр тармоқлари яроқсиз ҳолга келган. Бу
вайронагарчилик минтақадаги гуманитар инқирозни янада кучайтиради.
2 миллион фаластинлик кўчиб кетишга мажбур бўлди
Исроил ҳужумлари 2 миллион фаластинликни уйларини тарк
этишга мажбур қилди. Ғазода гуманитар фалокат юз бермоқда. Минтақада яшаш деярли имконсиз бўлиб
қолди.
Исроил сиёсати ҳатто Иккинчи жаҳон урушидаги энг ёмон
ҳаракатларни ҳам ортда қолдирди ва инсоният тарихида қора доғ бўлиб қолади.
Манба: TRT
Haber