Турк ёшлари иттифоқи (TGB) аъзолари Исроилни ҳимоя қилиш учун минтақага жўнатилган, ҳозирда Туркиянинг Измир портига вақтинчалик лангар ташлаган АҚШнинг USS Wasp самолёт ташувчи кемасида навбатчилик қилгани айтилаётган америкалик аскарни калтаклаб, бошига қоп кийдиришди.


“Биз Исроилни ҳимоя қилаётган, бу ерда турк аскарлари ва минглаб фаластинликлар билан муомала қилишга уринаётган АҚШ аскарларига тинчлик бермаймиз. Ҳар сафар бу ерларга қадам қўйганингизда, биз сизни ўзингизга муносиб тарзда қарши оламиз! Қўли қонли Америка аскарларига Туркияда жой йўқ!  Юртимиздан кетинг!”  - деди ташкилот раҳбари Каяхан Четре.

Ҳодиса юзасидан 15 киши, жумладан, Каяхан Четре қўлга олинди.

АҚШнинг Анқарадаги элчихонаси ҳолат юзасидан муносабат билдириб, Измирда америкалик ҳарбийлар ҳужумга учрагани ва ҳозир хавфсиз эканлигини тасдиқлади.

Туркия ҳукуматига воқеага тезкор муносабат билдиргани ва воқеа юзасидан тергов бошлагани учун миннатдорчилик билдирамиз”, - дейилади баёнотда.

Мавзуга алоқадор