-
Афғонистонлик 160 нафар аёл Ўзбекистондаги тиббиёт олийгоҳларида ўқитилади. Олий таълим вазирлиги ва Қатарнинг Education above all фонди ўртасида бу борада меморандум имзоланди. Лойиҳа асосан Қатар томонидан молиялаштирилади.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 340 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин Тошкентда бўлиб ўтган ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия йиғилишида сўзга чиқди. Жумладан, Михаил Мишустин Ўзбекистонни "Россиянинг ишончли ҳамкори" деб атади. Абдулла Арипов Ўзбекистон РФнинг етакчи компаниялари билан кооперацияни янада кенгайтириш ниятида эканини билдирди – баёнотлар.
-
Туркиянинг Трабзон шаҳрида Ўзбекистон фаҳрий консулхонаси очилди. Бурса, Адана, Анталиядан кейин тўртинчиси бўлган мазкур фаҳрий консулхона Трабзон вилоят ҳокимлиги (валилик) биноси қаршисидаги тарихий бинода жойлашган.
-
Американинг Foreign Affairs нашри муаллифлари Грэм Эллисон ва Амос Ядлиннинг фикрича, Нетаняхунинг муросасиз ёндашуви Исроилни ғалаба қозониб бўлмайдиган урушга олиб кириши мумкин. Мақолада айтилишича, бугун Исроилнинг аввалги 13 бош вазиридан бирортаси ҳокимият тепасида бўлганида, Исроилнинг ўзи ишлаб чиққан ва май ойи охирида АҚШ таклиф қилган келишувни қабул қилиши аниқ эди.
-
Латвияда Беларус ҳудуди орқали кирган Россия учувчисиз учоғи ҳалокатга учради. Латвия Мудофаа вазирлиги мамлакат ҳаво ҳудуди бузилиши тасодифий бўлганини маълум қилди. Шундан бўлишига қарамасдан, бу ҳақда НАТОга аъзо давлатлар хабардор қилинган ва рус элчиси ТИВга чақирилган.
-
Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистонга келди. Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг бешинчи мажлиси бўлиб ўтди. Мишустин Тошкент Технопаркида бўлиб, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари билан танишди.
-
– Сен ишонган яратгувчи ҳикмат эгасими? Ёки ишларини фақат кўнгил очиш учун қилганми? Ҳар ҳолда, бу дунёни шунчалар чиройли яратган ва ҳар борлиққа ўнлаб фазилатлар берган Зот донодир. Зеро, бундай ҳикматли яратиш фақат Ҳаким зотга, яъни ҳикмат соҳибига хос. Бир назар сол, дунёда ҳамма нарсанинг вазифаси бор. Ҳеч нима исроф қилинмайди. Бекор ва беҳуда нарса йўқ. Бу ҳам яратгувчимизнинг доно зотлигини исботлайди. Зотан, буни инкор этсанг, бутун борлиқ сенга қарши туради ва ўзларидаги ҳикматни кўрсатиб, сени ёлғончига чиқаради. Энди эса бироз сен ҳақингда гаплашайлик:
-
Россия ҳукуматига муҳожирлар ҳуқуқларини чеклаш бўйича яна бир ташаббус кўриб чиқиш учун тақдим этилди. ЛДРП бош вазир Михаил Мишустинга муҳожирларнинг фарзандларига РФ бюджети ҳисобидан бепул таълим беришни тақиқловчи таклифни тақдим этди. Лойиҳа ташаббускорларига кўра, Россия мактабларида муҳожир болаларнинг таҳсил олиши нафақат ўринлар етишмовчилигига, балки маҳаллий ўқувчилар таълим даражасининг пасайишига сабаб бўлмоқда.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 338 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.